Заки достонлари


Эргаштирувчи боғловчи сўзлар


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Эргаштирувчи боғловчи сўзлар 
Матнда эргаштирувчи боғловчи сўзлар қўшма гаплар 
таркибидаги эргаш гапларни бош гапга боғлаш учун ишлатилади. 
Эргаштирувчи боғловчилар қўшма гап таркибида бири ҳоким, бири 


83 
тобе бўлган қисмларни боғлашга хизмат қилади ва турли 
вазифаларни бажаради. Уларнинг ифода ва вазифа маъноларига кўра 
қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 
1. Аниқлов боғловчилар: яъни, -ки, -ким 
2. Сабаб боғловчи сўзлар: чунки, шунинг учун 
3. Шарт боғловчи сўзлар: агар, башарти 
4. Чоғиштирув боғловчи сўзлар: гуё (гуёки) 
Бу боғловчиларнинг қандай мазмун ва муносабат ифодалаши
уларни 
қайси 
турга 
киритиш 
масаласи, 
фикримизча, 
мунозаралидир
110
. Биз ана шу мунозараларга қўшилган ҳолда 
боғловчи вазифасида қўлланаётган сўзларнинг ифода ва вазифа 
маъноларида юз берган ўзгаришларни алоҳида баён этишга ҳаракат 
қиламиз. 
-ки (-ким) боғловчиси ҳақида турли қарашлар мавжуд. 
Ш.Шоабдураҳмонов -ки, боғловчини ҳам аниқлов боғловчи, ҳам 
кучайтирув ва таъкид юкламаси деб ҳисобласа
111
, Ғ.Абдураҳмонов 
«юклама»
112
, Ж.Муҳторов ва А.Рустамов «боғловчи»
113
, М.Асқарова 
«содда гап составида юклама, эргаш гап қўшма гап составида 
боғловчи, яъни боғловчи-юклама»
114
, О.Бозоров ҳам «боғловчи-
юклама»
115
дир деб кўрсатадилар. 
-ки боғловчиси содда гап таркибида ҳам, эргаш гап қўшма гап 
таркибида ҳам ишлатилади. У отларга қўшилиб келиб, маънони 
кучайтиради, гапларни изоҳлаш, аниқлаш, таъкидлаш йўли билан 
боғлайди: Арзимиз шуки, бугун ҳукми кушга буюрган одам жуда ёш 
бола экан (Рав.59). Сағрисини силаб, бурнидан найча қўйиб, дурбин 
билан қараб кўрдиким, қўлтиғида тўрт ярим газ қаноти буклам-
таклам бўлиб ётир (А.122).
Хуллас, -ки (-ким) боғловчиси қўшма гап составидаги гапларни 
таъкидлаш йўли билан боғлайди. Содда гапларда кўпинча маънони 
кучайтириш учун юклама вазифасида қўлланади. 
110
Ўзбек тили грамматикаси. I-Тошкент, 1975.- 572 б.; Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги 
ўзбек адабий тили. -Тошкент, 1965.- 248 б. 
111
Шоабдураҳмонов Ш. Ўзбек тилида ёрдамчи сўзлар. -Тошкент, 1953.-19 б. 
112
Абдураҳмонов Ҳ. Kўшма гап синтаксиси асослари. -Тошкент, 1958.- 92 б. 
113
Мухторов Дж. Союзы в современном узбекском языке:Автореф.дис…канд.фил.наук.- Самарканд, 1953. -с.7; 
Рустамов А. Ўзбек тилидаги -ки (ким) боғловчисининг синтактик вазифаси // Ўрта Осиё давлат университети 
илмий асарлари. -Тошкент, 1957.- 182 б. 
114
Асқарова М. Kўшма гап қисмларининг боғловчи орқали бирикиши // Тошкент давлат университети илмий 
асарлари. 42-том. -Тошкент, 1963.- 297 б. 
115
Бозоров О. Натижа эргаш гапли қўшма гапларнинг семантик табиати ва -ки ёрдамчисининг функцияси // -
Тошкент давлат пединститути илмий асарлари. -Тошкент, 1979.- 86 б. 


84 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling