Заки достонлари


// Вафодорим, сендан кўнглим тўлди – ё, //


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

// Вафодорим, сендан кўнглим тўлди – ё, // Шукрилло, йўлим калта 
бўлди – ё (Я.Аҳм. 228). қоражонбек дейди мени, // Ким аҳмоқ қилди – 
ё сени? (Алп.179). Жимгина ухлаб қолсин – а, // Алла болам, алла – ё
// Икки кўзим, алла – ё (О.68). 
«Юкламаларнинг аксарияти, айрим боғловчилар, шунингдек
бошқа айрим лексик бирликлар гапда муайян логик пресуппозиция 
сигнализатори 
сифатида 
иштирок 
этади
121
.» 
Мисолларда 
келтирилган, бўзлаб қолди – ё, кўз ёши дарё бўлди – ё, ёрим келди – ё 
, кўнглим тўлди – ё, йўлим калта бўлди – ё, аҳмоқ қилди – ё , алла – ё 
бирикмаларида ё юкламаси пресуппозиция ифодалаган. Ё юкламаси 
гапда қўлланмаса, гап хабар мазмунини воқелаштиради, холос. 
Юклама иштирок этганда, бўзлаб қолди – ё, кўз ёши дарё бўлди – ё 
бирикмаларида кучайтирув, таъкиддан ташқари, ачиниш, афсусланиш 
маъноси, ёрим келди -ё, кўнглим тўлди – ё, йўлим калта бўлди – ё, 
алла – ё ич-ичидан завқланиш, шодлик, қувониш, аҳмоқ қилди – ё 
бирикмасида аччиқланиш каби маънолар ифодаланади. 
-гина айирув ва чегаралов юкламаси [мустақил сўзлар+(гина)], 
[билан+(-гина)], [фақат+(-гина)], [туфайли+(-гина)] қолипларидаги 
ҳосилаларда воқелашади ва қуйидаги маъноларни ифдалайди: 
1) айириш, чегаралаш маъноси:...бир кўрадиган қиз экан, 
биргина кўрадиган қиз экан (Рав.39). Равшанбек, Зулхуморойим 
билан икковгинаси бир овлоқ уйда ўтириб қолди (Рав.51). Бир шу 
ғозгина кампирнинг ўғлидан йиқилмай кетган эди (Алп.235). 
120
Раҳимов У. –да юкламасининг семантик-грамматик хусусиятлари ҳақида // Ўзбек тили бўйича давлат 
таълим стандартларини жорий этиш масалалари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. -
Kўқон, 2003.- 132-136 б. 
121
Маҳмудов Н. Пресуппозиция ва гап // Ўзбек тили ва адабиёти, 1986. № 6.- 31 б. 


92 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling