6) сўзловчининг ўзича мулоҳаза қилиши англашилади: «Келе,
бугун индамай ўтиб кетайин, эртага анов олти отнинг бировини
миниб келайин, йўлларда елайин, буларнинг барининг оғзи-бурнини
қумга тўлдириб кетмасамми» (Рав.29). ..мабодо бизга ўғилми, қизми
бериб, суюнчига келаётган қорамикин! (Рус.363).
-ми юкламаси гапда уюшиқ бўлакларнинг ҳар бирига қўшилиб,
айрим ҳолларда ё ёрдамчиси билан синоним бўла олади: ҳар ким ўз
элида бекми, тўрами (Алп.46). Ё бек, ё тўра // бекми, тўрами: Ё дев, ё
одамзод: «бу жой бизники эди» (Рус.395). Ё дев, ё одамзод // девми,
одамзодми.
-ми юкламаси ё ёрдамчи билан бирга қўлланиши ҳам мумкин:
Биримиз олайликми, ё баримиз олайликми, ё ўртада хотинли бўп
қолайикми? (Алп.59).
Баъзан –ми юкламаси -дир гумон юкламаси билан синоним
бўлиши кузатилади. Масалан: Менинг отим касал бўлдими, дарди
ёмон ўсал бўлдими, кўзинг бўлмаса ҳам, қўлинг билади...(Алп.130).
Касал бўлдими, ўсал бўлдими //касал бўлгандир, ўсал бўлгандир.
Хуллас, -ми юкламаси ғазаб, нафрат, аччиғланиш, ҳайратланиш,
таажжубланиш, мамнунлик, норозилик каби маъноларни ифодалаб,
гапларни эмоционал-экспрессив оттенка билан бойитади.
-чи. Бу юклама ёрдамида шаклланган сўроқ гаплар тўлиқсиз
шаклда бўлади. Бу эса достонлар нутқи учунгина характерли
хусусиятдир.
-чи (А.i=38; Р.i=15) юкламаси қуйидаги маъно муносабатларни
ифодалайди:
1) сўроқ маъноси: Э, жўра, айтсанг-чи, мен ҳам кўрайин!
(Рав.28). қани ҳийлангни айт-чи, эшитай, маъқул бўлса қилайик, -
деди (О.60).
Do'stlaringiz bilan baham: |