89
кулсанг-
чи,// Султонимга бериб Орзигулингни, // Бу ўтар дунёда
кайфин сурсанг-
чи. (О.9).
5) истак, қисташ маъноси: Бораман деб бундан талаб қилсанг-
чи, // Мендайин мунглиқнинг кўнглин олсанг-
чи, // Жоним ака, яхши
хизмат қилсанг-
чи, // Кашал элга сен ҳам бориб келсанг-
чи (Алп.248).
қўй-
чи, ўғлим, гап пули борники (Рав.30).
Хуллас
, -ми, -чи юкламалари қўлланган сўроқ гаплар нутқий
аралашувни келтириб чиқаради. Бунда сўзловчи кўпинча ўз саволига
тингловчидан жавоб кутади. Бундай сўроқ гаплар эса барча нутқ
услубларида учрайди. Аммо улар турли нутқ
услубларида турлича
услубий вазифа бажаради. –
ми юкламаси –
чи юкламасига нисбатан
нутққа эмоционал-экспрессив жило беришда фаол иштирок этади.
-а (-я). Бу юклама ёрдамида шаклланган сўроқ
гаплар
интонациясига кўра икки қисмдан иборат. Унинг биринчи қисмида
муайян фикрни ифодаловчи гап, иккинчи қисмида
–а (А.i=10; Р.i=18)
юкламаси келади. ...сен гапни билмайсан, э
нодон болама-а, - деб
жойидан турди (Рав.39).
Нутқда
-а юкламаси якка ҳолда қўлланиб, бир сўроқ гап
вазифасини бажаради. Бундай гаплар тингловчи сўзловчи
фикрини
эшитмай ёки англамай қолганда шаклланади. Ғазаб, таажжуб
маъноларини ифодалайди:
А, жўвонмарк, акангнинг кўзи
тирик
турганда чечангга бориб тегинсанг... (Алп.58).
А, аждаҳарга бораман
деганга гуноҳкор бўлдимми, мен? (Рус.409).
А, қайтдинг, қайним? -
деди (Алп.265).
-
а юкламаси боғлиқ қуршовларда қуйидаги маъноларни
ифодалайди:
Do'stlaringiz bilan baham: