Заки достонлари


Худди (А.i=1) аниқлов юкламаси достонлар матнида қўлланиб,  қуйидаги маъноларни ифодалаш учун ишлатилади:  1)


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Худди (А.i=1) аниқлов юкламаси достонлар матнида қўлланиб, 
қуйидаги маъноларни ифодалаш учун ишлатилади: 
1) аниқлаб кўрсатиш маъносини ифодалайди: ...худди-мудди 
жасади букуртоб қултойнинг ўзи бўпти (Алп.334). Мен сизни 
ўхшатдим жиғадор қўшга // Худди шундай бўлиб келдинг, тўражон 
(О.55). Беклар ҳам бевани худди илгари кўргандай муомалада 
бўлдилар (О.825). 
2) 
чоғиштириш, қиёслаш мазмунини билдиради: ...кечаликка 
бўлса шу ёнимда, худди кечаси бўлар кундузи... (О.18). 
Тағин (А.i=2; Р.i=1). Бу сўз аслида равиш бўлиб, «бундан 
ташқари», «яна» маъноларида ишлатилади. Шунинг учун бу сўзни 
ўзбек 
тилига 
оид 
ишларда 
юкламанинг 
бирор 
турига 
киритилмайди
125
. Лекин достонлар тилида бу сўзнинг кучайтирув 
юклама сўзи вазифасида қўлланилганини кузатамиз. Матнда тағи, 
тағин шакллари ишлатилган: ...жаллоди бўлса, тағи менинг қошима 
юборсин,... (Рус.388). Шаҳарга яқин етишда, // Тағин келиб қалмоқ 
билан // Шаҳар ичра аралашди (Алп.292). Тоқатим йўқ тағин гул 
очилгунча (Рав.21). 
Тағин юкламаси ҳадик, шубҳаланиш маъносини ҳам ифодалайди: 
«Тағи ҳам битта-яримта жони бор йўқмикан» деб ағдариб кўриб 
юриб эди (Рус.389). Лекин Зулхуморни ҳам урманглар, сўкманглар, 
бир йўллик олиб бориб қаманглар, тағин ундан бошқа гап чиқиб 
юрмасин, шуни эҳтиёт қилинглар (Рав.59). Ёлғиз фарзандим тағи 
тиймасин, // Бир ёмонга тағи тегиб қўймасин (Ой.175). 
Тугул (А.i=1). Бу юклама достонлар тилида тугил(Р.i=1), тува 
(А.i=1) шаклларида қўлланиб, инкор маъносини ифодалаш учун 
хизмат қилади: Қизим тугул, кучугимдан садаға (Рав.6)...от тугул 
эшак минмаган... (Рус.407). Кампир бир лаган танга тугил ўн лаъли 
тиллани Равшандан аямайди (Рав.39). Муна элда давлатли деб 
суяманми, ёр-ёр, // Тегмак тува изувига сияманми, ёр-ёр (Алп.379). 
Юқорида кўриб ўтганимиз юкламалар турли хил ишларда юклама 
сифатида тан олинган ва улар таснифида юкламаларнинг бирор 
турига киритилган. Лекин ўзбек адабий тили ва достонлар тилида ҳа, 
125
Совет даврида ўзбек адабий тилининг тараққиёти. I том, -Тошкент: Фан, 1988.- 220 б. 


96 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling