Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

хўш, хўп, лаббай каби сўзлар мавжудки, уларни юкламаларнинг 
бирор турига киритмайдилар. 
Ҳозирги ўзбек адабий тилига доир ишларда юқоридаги 
сўзларнинг юкламалиги тан олинади
126
.
Хўш (Р.i=3) юкламаси достонлар матнида фаол ишлатилиб, 
қуйидаги маъноларни ифодалайди: 
1) сўроқ гаплар олдидан келиб, «айтинг-чи», «жавоб беринг-чи», 
«тушунтириб беринг-чи» каби маъноларни билдиради: Хўш, менга 
нима арзинг бор?, -деди (О.38). У чиқиб, «хўш?» деди (О.84). 
2) қисташ маъносини ифодалайди: Хўш знди Хуморим, энди хўш 
энди (Рав.61). Жондан ортиқ, азиз дўстим, хўш энди (О.58). 
Хўп (А.i=31). Бу юклама тасдиқ маъносини ифодаловчи сўз 
сифатида эслатилади. Бу ЮЛ розилик маъносини ифодалаш учун 
хизмат қилиб, «майли», «майлига» маъносини воқеалаштиради: 
Чўпон «хўп» деб, таблага кириб... (О.55). Сувонхон: «Хўп» деб 
қайтиб, бу воқеани ёрига билдирмади (О.65). Шунда энаси:- Хўп 
ўғлим,...(О.25). 
Хўп юкламаси тасдиқ маъносини ифодалаб, ҳа юкламаси билан 
синонимик муносабатни ташкил қилади: Шунда энаси:- Хўп 
ўғлим,...(О.25). Хўп ўғлим // ҳа ўғлим. ҳа, бўлса, аямайик, берайик 
(О.4). //Хўп, бўлса, аямайик, берайик. 
Ҳа
Бу 
юклама 
нутқимизда 
хилма-хил 
синтактик 
конструкцияларга тенг кела оладиган семантик-грамматик ва 
стилистик вазифаларда қўллана олади
127

Ҳа (А.i=4; Р.i=1) сўз-юкламаси нутқ бирлиги сифатида, фақат 
диалогда яшайди ва суҳбатдошнинг у ёки бу мазмундаги сўроғига 
ихчам жавоб бериш, бирор фикрни маъқуллаш воситасидир. Нутқда 
ҳа сўз-юкламаси ифода мақсадига кўра дарак, сўроқ, буйруқ, ундов 
гап вазифасида қўлланилади: - Ҳа, майли!, - деди(О.79). «...Ҳа сени 
кўраман-да», - дейишиб» (Рус.7). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling