Заки достонлари
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
2.2. Достонлар тилида алоҳида гуруҳни ташкил этувчи сўзлар Ҳозирги ўзбек адабий тилида алоҳида гуруҳни ташкил этувчи сўзлар таркибига модал сўзлар, ундов ва тақлид сўзлар киритилган. Модал сўзлар муносабатни номласа, ундов сўзлар ҳис-ҳаяжонни тасвирласа, тақлид сўзлар товуш ёки кўринишга тақлидни ифодалайди. Модал сўзларнинг ўзгармаслиги ва маъноси уларни юкламаларга жуда яқинлаштиради. Модал сўзларнинг юкламаларга жуда яқин келишини кўрсатувчи синтактик томони, айни пайтда уни юкламалардан фарқли эканлигини ҳам кўрсатади. Ундов ва юкламалар икки томони билан яқинлашади. Биринчидан, ундов ва юклама морфологик жиҳатдан ўзгармасдир. Иккинчидан, ундов ва юкламалар семантик жиҳатдан эмоционал- экспрессив маъно ифодалайди. Тақлид сўзлар ўзгармаслиги юклама, ундовлар, модал сўзларга яқинлаштиради. Тақлидий сўзларнинг улардан фарқли томони у қандай? қанақа? сўроқларига эгалиги ҳамда синтактик вазифа бажаришидир. 99 2.2.1. Модал сўз туркуми Тилшуносликда модал сўзларни маъноларига кўра тасниф қилишда олимларнинг турли хил қарашлари мавжуд 128 . «Ўзбек тили грамматикаси»да модал сўзлар 2 гуруҳга бўлинган: 1) фикрни аниқлигини ифодалаш учун хизмат қилувчи модал сўзлар; 2) фикрнинг номаниқлигини ифодалаш учун хизмат қилувчи модал сўзлар 129 . Булар эса яна бир неча гуруҳларга бўлиб ўрганилган. Биз достонлар матнидаги модал сўзларни ўрганиб чиққан таснифлар ва тўпланган манбалар асосида қуйидагича таҳлил қилишни лозим топдик. 1. Сўзловчининг ўз фикрига ишончини ва уни тасдиқлаш орқали воқеликка бўлган муносабатини ифодаловчи модал сўзлар. 2. Сўзловчининг гапда ифодаланган фикрнинг ноаниқлигини, гумонлигини ва у орқали муносабатини ифодаловчи модал сўзлар. 3. Сўзловчининг ўз нутқини эмоционал баҳолаш ва у орқали воқеликка муносабатни билдирувчи модал сўзлар. 4. Сўзловчининг фикрини ифодалаш шакли ва у орқали воқеликка муносабат билдирувчи модал сўзлар. 5. Зарурат, лозимлик, юклаш маъносини англатадиган модал сўзлар. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling