а) ўзига жалб қилиш маъноси: Ҳала, дейман, ҳов қора нор,
бесойиб (Алп.323). Ҳов шул ҳам туҳмати бўламикан, ёр-ёр (Алп.380).
Ў, кимдан таади ўтди, Кўкаман (Алп.57). Эй, султоним, оқ фотиҳа
беринг... (О. 41).
б) буюриш, таъкид маъноси: қутулганинг кўрай, қани (О.48).
қани, ҳийлангни айтчи, эштай..! (О.60).
в) огоҳлантириш маъноси: Зулхумор турасига чидолмай пушт-
пушт деб бир суз деди (Рав.54).
Пушт-пушт сўзи қадимда эрлар бегона ҳовлига кирганларида
аёлларини яширинишга огоҳлантириш учун айтиладиган хитоб
маъносини ифодалайди.
2) ҳайвон ва бошқа жониворларга қаратилган ундов сўзлар
қуйидаги маъноларни ифодалайди:
а) жониворларнинг юргизиш маъноси: Чу деганда Жийранқуш
// Учар қушдай қутилиб (Рав.17). Ҳайт деб ҳасан мард Ғиркўкни
ўйнатиб (Рав.73). Чув, десанг ўзади осмонда қушдан (Алп.84). Чу, ҳа,
деди, қамчи тортди (Алп.88).
б) жониворларни ҳайдашига ундаш маъноси: қурру-ё қур
ҳайт-а, тўрамнинг оти (Алп.153). Қур ҳайт, деди, желагини бўлғади
(Алп.153). Так, дейди, чу-ҳа, дейди, жўнади (Алп.155). Ҳала, дейман,
бесоҳибнинг туяси (Алп.323). Бойларнинг кучуги жабр қилади // Тур!
- деган довушни энди эшитиб // Уйдан туриб бул бойбича қаради
(Алп.44).
Кўрсатиш ундов сўзлар
Достонлар матнларини кўздан кечирганда, яна шундай сўзларни
учратдик-ки, улар ҳис-ҳаяжон ундовлар гуруҳига ҳам, императив
ундов сўзлар синфига ҳам кирмайди. Чунки бундай ундов сўзлар
қисмининг ҳис-туйғусини билдирмасдан, предметларни ўрнини
кўрсатиш, бўлиб ўтган воқеани эслатиш, жавоб, тасдиқ, таъкид
маъноларини ифодалайди. Бундай ундов сўзлар маъно нозикликлари
билан бошқа ундов сўзлардан фарқ қилса-да, гапдаги вазифаси,
таркиби жиҳатдан умумийликка эга.
Кўрсатиш ундов сўзлар қуйидаги маъноларни ифодалайди:
106
Do'stlaringiz bilan baham: |