Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

1. Товушга тақлид сўзлар. Бу сўзлар киши, жониворлар, нарса 
ва ҳодисаларнинг чиқарган товушларига шартли равишда тақлид 
қилиш натижасида пайдо бўлади: қарс, қарс-қурс, қиср, қиср-қиср, 
тарақ-туруқ, дўкир-дўкир, тапир-тупур каби. Товушга тақлид 
сўзларнинг қай ҳолатда, ниманинг товушига ёки тақлид қилинаётган 
предметнинг ўзаро фарқларига қараб бир неча турларга бўлинади. 
1) жонли предметлар товушига тақлид сўзлар: 
а) кишиларнинг товушларига тақлид сўзлар: Қўрқоқлари 
чирқираб,// Айноқжоннинг довуши, // қўйма! Дейди варқираб (Рав. 
95). Хўп ўрлашиб талаш бўлар, // Бораётир лоловлашиб (Алп.137). 
Мисоллардаги чирқ сўзи «зорланиб, илтижо қилиб йиғламоқ» 
(ЎТИЛ, 2-том, 373-бет) маъносини, варқ «шовқинли баланд овоз 
билан бақирмоқ», лолов «чувиллашмоқ, қий-чув қилмоқ» 
маъноларини ифодалаган. Шулардан варқ, лолов сўзлари ўзбек 
адабий тилида кузатилмайди. Ўзбек сўзлашув нутқи ва шеваларда 
«сувнинг қаттиқ қайнаш» ҳолатини варқ-варқ сифатида ишлатилади. 
«Ҳу-ҳу», дейишиб қараётир (Рав.36). Ер қаттиқ, кўса, иҳ-иҳ этиб 
тушди (Рав.43). Ҳаммаси чувуллаб ҳайрон бўлади (Алп.115). 
Икковаро, учоваро шивир-шивир, одамлар шивирлаша берадилар 
(Рав.59). 
б) кишиларнинг ҳолати ва ҳаракатларидан пайдо бўлган 
товушларга тақлид сўзлар: қизлар бир базмлар, тапур-тупур ўйинлар 
қилаётир...(Рав.44). Уч укаси четни опти, // қувиб юрур зирқираб 
(Рав.93). Во болам, деб шарқ ураман сонима (Ойч.270). Ўттиз тишин 
шақир-шуқур қайрайди (Ойч.237). Мисоллардаги «зирқирамоқ» 
сўзи «томир тепкиси сингари узуқ-узуқ, лекин тўхтовсиз оғриб 
турмоқ, зирқ-зирқ қилиб қақшаб оғримоқ» (ЎТИЛ, I-том, 305-бет) 
маъносини ифодаласа, достонларда ўзининг аташ маъносини 
ўзгартириб «тирақайлаб қочмоқ» маъносида қўлланилган. «Шарқ» 
сўзи нинг аташ маъноси «тош, темир каби қаттиқ нарсаларнинг 
ўзаро ёки бошқа қаттиқ нарсага урилишидан ҳосил бўлган овоз»ни 
англатади. Боғли қуршовда бу сўз ўз аташ маъносидан чекинган. 
Биргина сўз орқали аёлнинг улкан дард ифодаси, адоқсиз руҳий 
130
Ашмарин Н.И. Подражение в языках Среднего Поволжья. т.4-5, -Баку, 1925; Дмитриев Н.К. Грамматика 
кумыкского языка.- М. - Л., 1940; Kўнғуров Р. Ўзбек тилида тасвирий сўзлар. -Тошкент, 1966; Kўнғуров Р. 
Ҳозирги ўзбек тилида ўзгармайдиган сўзлар. 2-қисм, -Самарқанд, 1980.


108 
изтироблари, тушкун ҳолатига келганлиги сабаби янада таъсирли ва 
образли ифодаланган. 
в) турли ҳайвон ва паррандалар товушига тақлид сўзлар:...гул-
гул 
очилган, 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling