110
белгилайди. Бир тақлид сўзлар маълум қўршовда товушга тақлид
сўзларни
билдирса, бошқа қўршовда образга тақлид сўзларни
ифодалайди. Ҳатто, полисемантик, омонимик характерга эга бўлади.
Қиёсланг:
ғув (тақл.с. Шамол ёки ундан ҳосил бўладиган овоз
(ЎТИЛ. 2-том. 663-бет)). ...ҳам юртидан, ҳам қизидан айрилиб,
калласи
ғувуллаб, мусофирлиги асар қилиб қолди (Алп.172).
Бойчибор
ғувуллаб кетб боради (Алп.154). Мард ҳасан бадани, //
ғувлаб кетиб боради (Рав.78). Азаматлар, алвон-алвон дўнинглар, //
Саваш деса
ғувлаб ўтдай ёнинглар (Я.Аҳм.243). Бу
гаплар
таркибидаги тақлид сўзлар маънолари орасидаги муносабат йўқолиб,
омонимик ҳодиса юз берган. Биринчи мисолида «мушкул аҳвол»,
«чорасизлик»,
маъносини, иккинчи мисолда «тезлик, шамолдай
ўчиб» маъносини, учинчи мисолда маъносини, тўртинчи
мисолда
«тезлик» маъносини ифодалаяпти.
Гумбур - (тақл.с. Портлашга ўхшаш кучли ва узлуксиз товуш)
(ЎТИЛ. 1-том. 198-бет). Сувсиз чўл
гумбирлайди, // Марднинг
сиёсатига (Рав.17).
Боради элнинг тураси, //
Гумбурлар тоғнинг
дараси (Алп.89). Сиёсатга тўплар ортиб // Шаҳарларни
гумбурлатиб
(Алп.288). Добирига
гумбирлар, // Сувсиз тоғнинг дараси (Ойч.103).
Тақлид сўзлар маънолари орасидаги алоқа сақланиб қолган бўлиб,
полисемия ҳосил қилмоқда, биринчи ва иккинчи мисолларда
«қаҳрамон ҳаракати, юришидан ҳосил бўлган товуш»
маъносини
ифодалаб, қаҳрамонинг алплигини, баҳодирлигини
таъкидлаб,
бўрттириб кўрсатмоқда. Учинчи мисолда ўз маъноси, яъни
«портлаш» маъноси сақланган. Тўртинчи мисолда сўз отнинг
туёғидан чиққан товушга кўчирилган.
Чақ-чақ (тақл.с. хушчақчақлик билан, овозини баралла қўйиб
кулмоқ ёки гапирмоқ (ЎТИЛ, 2-том, 360-бет).
Кундуз борсам,
одамлар, сўраса, бир қиз шундай қилиб кетди десам, улар
чақ-чақ
этиб кулса, ундан баттар изза қилса;(Ой.152). ..майна тўтига қараб
Do'stlaringiz bilan baham: