111
ҳолати ҳам кенг тараққий этган. Масалан: Жилға келса
жилпитти, //
Ариқ келса
ирғитти (Рав.18). Бедовлар
селдаланг отди. // Чув-ҳа,
деди, қамчи тортди (Алп.70). Танидими итлари, //
Чўпчиб-чўпчиб
уйнайди(Ойч.104).
Мисолларнинг барчасида тақлид сўзлар сакраш ҳолатини
кўрсатиш учун қўлланган. Аммо бу сўзлар ифодалаган сакраш ҳолати
ҳаммасида бир хил эмас.
Жилпимоқ билан
ирғимоқ, селдаланг отмоқ
билан
чўпчимоқ ҳаракатлари орасида
маълум бир маъно нозиклиги
билан бир-биридан фарқланади. Бундан ташқари, услубий фарқ ҳам
мавжуд.
Жилпимоқ, селдаланг отмоқ тақлид сўзлар “достонлар
тилига хослик” ифода маъносида,
ирғимоқ, чўпчимоқ “сўзлашув
услуби”, “шеваларга хослик” ифода маънолари билан фарқланади.
Достонлар тилида шундай тақлид сўзлар
мавжудки, улар ўзбек
адабий тилида деярли қўлланмайди. Масалан:
анг-танг \\ онг-тонг
(лол),
арилламоқ (ўқдай учиш ҳолати),
жимма-жимма (кўзга ёш
тўлиш ҳолати),
жилпимоқ (сакраб ўтиш ҳолати),
зинкаймоқ (қақайиб
тик туриш ҳолати),
лов (бирдан қизишиб, жаҳл билан),
лоловлашмоқ
(чувиллашмоқ),
муқомсимоқ (ноз-карашма билан қадам
ташлаш
ҳолати),
селдирамоқ (шилдирамоқ),
селангламоқ (лапангламоқ),
Do'stlaringiz bilan baham: