Заки достонлари
тенгсалмоқ (чайқалиб туриш ҳолати), чирпимоқ
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- бироқ, ҳолбуки,ёхуд, ёинки, башарти
тенгсалмоқ (чайқалиб туриш ҳолати), чирпимоқ (қўл кўтариб
айлантириш ҳолати), тинжирамоқ (жимирламоқ), чўпчимоқ (сакраш ҳолати), ғалоғул (ғалағовур). Ўзбек адабий тилида қўлланган айрим тақлид сўзлар достонлар тилида ўз аташ маъносини ўзгартирган. Масалан: Жилп – кишиларнинг юриш ҳаракатига тақлид. Достонлар тилида шахс ҳаракати эмас, предмет ҳаракати ифодаланган: Шамол рўмолини жилп этиб бошидан учириб кетди (Хур.178). Хуллас, тақлид сўзлар достонлар тилида кенг қўлланилиб, нутқнинг таъсирчанлигини ошириш, эмоционал-экспрессивликни кучайтириш, асар бадиийлигини, қимматини таъминлашда муҳим услубий восита саналади. Юқоридаги лингвистик маълумотларни умумлаштирган ҳолда статистик маълумотларни келтирамиз (6-илова). Жадвалда келтирилган алоҳида гуруҳ сўзларнинг қўлланиш частотасига мувофиқ сўзларнинг статистик структурасини юзага келтирамиз: № 1 2 3 4 5 6 7 8 8 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 К 25 13 5 4 3 3 3 3 3 2 2 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 112 В Алп 0, 0018 0, 0019 0, 0002 0, 0006 0, 0008 0, 001 0, 0025 0, 0014 0, 0044 0, 0009 0, 0031 В Рав 0, 0035 0, 0014 0, 0011 0, 0019 0, 0007 0, 0012 0, 0018 0, 0019 0, 0025 0, 0026 0, 0031 0, 0045 0, 0056 0, 0063 Жадвалларда келтирилган статистик маълумотлар асосида достонларда қўлланилган алоҳида гуруҳ сўзларни қуйидаги графикда тасвирлаймиз: 0,0035 0 0,001 0,002 0,003 0,004 0,005 0,006 0,007 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0,0035 Графикдаги узлуксиз чизиқда Р. достонидаги алоҳида гуруҳ сўзларнинг достонлар матнида қўлланиш даражасини кўриш мумкин. А. достонига нисбатан, Р. достонида алоҳида гуруҳ сўзларнинг қўлланиш даражаси салмоқли бўлганлиги, А. достонидаги алоҳида гуруҳ сўзларнинг мавжудлик эҳтимоли паст бўлганлиги сабабли графикда А. достонининг кўрсаткичлари юзага чиқмаган. Р. достонидаги модал, тақлид ва ундов сўзларнинг қўлланиш даражаси анча юқори. Узлуксиз чизиқ 4 марта максимал кўтарилиб, алоҳида гуруҳ сўзларнинг ўзига хослиги ва фарқли хусусиятларини кўрсатади. 2 боб юзасидан қисқача хулоса Хуллас, достонлар тилидаги ўрдамчи сўзларни ўрганиб чиқиб қуйидаги хулосаларга келдик: 1. Достонлар тилида ёрдамчи сўзларнинг ўзига хос моҳияти, гапда ўрни ва услубий вазифаси мавжуд. Умуман, достонларнинг матнларида ёрдамчи сўзлар адабий тилдагига нисбатан кам қўлланилади. Қўлланиши ва вазифаси жиҳатдан ҳозирги замон ўзбек адабий тилидаги ҳолатга деярли мос келади. 2. Достон матнлари, асосан, назмий ёзилганлиги учун шундай конструкциялар тузиладики, улардан бири ўзидан олдинги гап билан маъноси жиҳатдан жуда яқин синтактик алоқада бўлади. Бирисиз 113 иккинчисининг мазмуни тушунилмайди. Шунинг учун достон нутқининг характерига мос тушган ўринларда боғловчи ва кўмакчилар олдидан нуқта қўйилиши мумкин. Яъни боғловчи фикрни мантиқий асослаш учун олдинги айтилган фикрнинг сабаблари кўрсатилган гаплар бошида қўлланилади. Бу ҳодисанинг турли сабаблари мавжуд: биринчидан, боғловчилардан олдин нуқта қўйиш айтувчи (бахши) нинг ихтиёрига, мақсадига боғлиқ; иккинчидан, достон нутқининг шеваларга яқинлигига боғлиқ; 3-дан; матнда тўлиқсиз гапларни кўп ишлатилишига боғлиқ; 4-дан; гаплар деярли содда, қисқа шаклда ишлатилишига боғлиқ. 3. Баъзи боғловчи сўзлар: бироқ, ҳолбуки,ёхуд, ёинки, башарти кабилар деярли ишлатилмайди. 4. Эргаш гапларнинг турини, бош ва эргаш гапларнинг мазмуний муносабатини аниқлашда боғловчилар муҳим аҳамиятга эга. Услубий ва мантиқий талабларга кўра бош ва эргаш гапларнинг ўрни ўзгариши мумкин, лекин бунда мазмунга путур етмайди. Достонлар матнларида иккинчи ўринда келиши лозим бўлган бош гап биринчи ўринда келса-да, услуб жиҳатдан ўзини оқлайди. 5. Ундов, модал ва тақлид сўзлар достонлар тилида кенг қўлланилиб, нутқнинг таъсирчанлигини ошириш, эмоционал- экспрессивликни кучайтириш, асар бадиийлигини, қимматини таъминлашда муҳим услубий восита саналади. Ундов сўзлар интонация ва мимика таъсири остида нутқда ифодалиликни кучайтириш, кишиларнинг ҳис-туйғусини, воқеа-ҳодисани баҳолаш муносабатини билдириш учун хизмат қилса, модал сўзлар кўпроқ диалогда, хусусан, оғзаки нутқда кўп қўлланиб, образлар нутқини индивидуаллаштиришда оғзаки нутқ элементлари сифатида ишлатилади. Достонлар тилида модал, тақлид ва ундов сўзлар персонажлар нутқининг жонлилигини, табиийлигини, миллийлик колоритини, эмоционал-экспрессивлигини таъминлашда услубий восита сифатида фойдаланилган. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling