Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

а) кўрсатиш маъноси: Барчиннинг ўтовини кўтариб, ҳў, анадай 
овлоқ тепанинг бошига тикиб қўйди (Алп.64). ...нариги қўқиб ётган 
юн бозори, ҳў, анови дўкон тўн бозори...(Рав.34).  
б) жавоб, таъкид маъноси: Лаббай, - деб жаллодларнинг олдига 
туриб кела берди (Алп.36). Ҳа, сенга бизлар шундай хизматкор-
да...(Рав.48). Бир одамни ҳам шундай мақтайсизлар, э ўлақолгурлар, 
нима бало бўлди, бети қоралар?! (Рав.46). «Ҳа сени кўраман-да», - 
дейишиб тураверсин (Рав.7). Мисоллардан кўриниб турибдики, ундов 
сўзлар матнлардаги эмоционал-экспрессив маънони кучайтириш, 
персонажларнинг турли руҳий ҳолатини, ички кечинмаларини, ҳис-
туйғуларини англатиш, бўрттириш учун хизмат килади. Мабодо, 
юқоридаги келтирилган мисоллардаги ундов сўзларнинг бирортасини 
тушириб қолдирсак, матндаги маъно, услубий ўзгариш яққол кўзга 
ташланади. 
Ундов сўзлар интонация жиҳатдан жуда ранг-барангдир. Бу 
ҳолатни 6- иловадаги чизмада кўриш мумкин. Демак, биргина ундов 
сўзлар матнга, нутқ интонациясига ва персонаж мимикаси, ҳолатига 
боғлиқ равишда гоҳ ижобий, гоҳ салбий маъноли эмоция билдиради. 
Яъни, турли хил интонация билан талаффуз қилиш орқали уларнинг 
маъносини ўзгартириш мумкин. 
Хуллас, ундов сўзлар халқ достонлари тилида персонажлар 
нутқида кенг қўлланилади. Ундов сўзлар интонация ва мимика 
таъсири остида нутқда ифодалиликни кучайтириш, кишиларнинг ҳис-
туйғусини, воқеа-ҳодисани баҳолаш муносабатини билдириш учун 
хизмат қилади. Достонлар тилида ундов сўзлар персонажлар 
нутқининг жонлилигини, табиийлигини, миллийлик колоритини
эмоционал-экспрессивлигини таъминлашда услубий восита сифатида 
фойдаланилган. 
 
2.2.3. Тақлид сўз туркуми 
 
 Тақлид сўзларнинг семантикаси жуда ҳам хилма-хилдир. 
Уларнинг баъзилари предметларнинг чиқарган товушларини 
ифодаласа, баъзилари предметларнинг ҳолат, ҳаракат ва ташқи 
кўринишини, баъзилари киши организмида пайдо бўлган сезги ва 
бошқа мавҳум маъноларни ифодалаш учун хизмат қилади. Тақлид 
сўзларнинг маъносидаги бу ҳар хилликни ҳисобга олиб, уларни 
маълум семантик гуруҳларга ажратиш талаб қилинади. Туркологияда 


107 
бундай семантик гуруҳланиш турлича талқин қилинган
130
. Биз ҳам 
ана шу таснифларни ўрганиб чиқиб, достон матнларидаги тақлид 
сўзларни икки катта гуруҳга бўлишини лозим топдик.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling