Заки достонлари


г) қойил қолиш, роҳатланиш маъноси: Эй


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

г) қойил қолиш, роҳатланиш маъноси: Эй, тақсир, сизнинг 
шундай баркамол ўғлингиз бор экан (О.65). Ў, бувишим! Олплиги 
Рустамдан ҳам зиёд, сулувлиги сиздан ҳам зиёд, синли-симбатли, 
Юсуф талъатли йигит экан (О.15). 
Салбий эмоционал ундов сўзлар сўзловчининг воқеа-ҳодисаларга 
салбий муносабатини, салбий эмоциясини билдиради. Бундай ундов 
сўзларнинг маънолари асосан боғлиқ қуршовида макро ва микро 


103 
контекстда ойдинлашади. Ундов сўзлар воситасида ифодаланган 
маъно нозикликлари қуйидагича воқеаланади:
а) эътироз, норозилик, шикоят, зорланиш маъноси: Э 
Химчаойим, мен сени дўст деб, тушимни айтиб эдим (Рус.370). Сира 
қолмади тоқатим энам дейди оҳ уриб // Оббо баччағар, булар қулоқ 
солиб турган экан... (Рус.408). 
б) жирканиш, нафрат, ғазаб маъноси: Не боласи келди, ҳў
болангни егуй...(Рав.27). Эй! Нимага ҳамманг осмонга тикилиб 
қарайсан. (Рав.27). 
в) ачиниш, афсусланиш маъноси: Ў, шўйинг қуйсин, сен ҳам 
менга ўхшаган куйганлайдан экансан (Рав.25). Ҳў... шўйли бола 
экансан (Рав.27). Ҳай аттанг, деб бармоқ тишлаб қолмагин (Рав.53). 
Гўрўғлибек «во ажабо, саҳар вақтида боласи ўлган ким бўлди?» деб 
(Рав.70). 
в) дўқ, пўписа маъноси: ...кўсанинг орқасидан эргашиб, «ў кўса, 
қўябер, ҳў кўса, қўй дейман!» деб бораётир (Рав.42). 
г) киноя, кесатиқ, пичинг маъноси: ...сен «э, балли», дегин, 
ҳароми!...(Рав.42). Унда кўса: «ҳа бованг қўяди, қўядиган одамингга 
йўлиққанинг йўқ!» деб отини чу деб, ҳу деб юраберди (Рав.42). 
д) танбеҳ, огоҳлантириш маъноси: Ҳай аттанг, ҳай аттанг. Ким, 
бугун индамай ўтиб кетайин...(Рав.29). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling