Заки достонлари


) [ким (нима; не; на)+(-дир)]


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

1) [ким (нима; не; на)+(-дир)] қолипидаги ҳосиладан шахс ёки 
предметнинг ноаниқлигини кўрсатади: қўйингнинг эгаси кимдир
билайин? (Алп.330). Ошуқ бўлса недир чора? (Рав.31). Сабаб надир, 
бир саломга келмадинг? (О.61).
2) 
[қайси+(-дир)] 
қолипидаги ҳосила белги, маконнинг 
ноаниқлигини ифодалайди: Рост айтгин, болам диёринг қайсидир? // 
қилиб юрган касб-коринг қайсидир? // Подшоҳи номдоринг 
қайсидир? (Рав.28).
3) [қаер (қаёқ)+(-дир)] қолипидаги ҳосила эса, ўриннинг ноаниқ 
белгисини кўрсатади: Қаердадир ўйнаб-ўсган жойларинг?(О.32). 
Қаердадир у Дилмурод кокилдор? (О.72). 
122
Совет даврида ўзбек адабий тилининг тараққиёти.1 том. -Тошкент, 1988.- 222 б.; Шоабдураҳмонов Ш. 
Ўзбек адабий тили ва ўзбек халқ шевалари. -Тошкент: Фан, 1962.- 198 б.; Эгамов В. Самарқанд областининг 
Ғаллаорол шеваси. -Самарқанд, 1970.- 101 б. 


93 
Хуллас, -дир юкламаси гумон маъносини воқеалаштириш билан 
бирга гумон олмошларини ясашда ҳам хизмат қилади. 
-ку кучайтирув ва таъкид юкламаси матнларда –ку (А.i=41; 
Р.i=11), -ғу (А.i=1) шаклларида қўлланиб, нутққа тасвирийлик бериб, 
таъкид маъносини ва маънони кучайтириш учун хизмат қилади: Сен 
ҳам менинг акамсан-ку, меҳрибон (Алп.243). Сен ахир, аждаҳарга 
бораман деяпсан-ку! (Рус.409). Шу туянг-ғу жуда сени ҳоритди 
(Алп.324). Бу лаънати кўсани худо урди-ку (Рав.40). Мисолларда 
кўриниб турибдики, -ку ЮЛ [от+ (-ку)] қолипидаги ҳосила 
предметни (акам-ку, туянг-ғу) таъкидласа, [феъл+ (-ку)] қолипидаги 
ҳосила гап маъносини кучайтириш учун хизмат қилган. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling