Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

1) соф сўроқ маъноси: Тилларинг йўқми? Кўзинг уёқда бўлса, 
оғзинг ҳам бандми? (Рав.27). Бир боғчада олмамиди, нормиди, // 
Мендан ўзга сенинг ғаминг ермиди? (Рав.61). 
2) риторик сўроқ маъноси: Подшо деган бул ишларни 
билмайми, // Билиб элдан оғир лашкар олмайми, // Ўзбекларга 
қиёматни қилмайми, // Подшо бўлган номус-орни билмайми, // 
Майдон бўлса иш кўрсатиб келмайми, // Моли-ҳолин, борин талон 
қилмайми, // Қизу жувон от остинда қолмайми, // қасд қилганга 
шундай кунни солмайми?! (Алп.173). 
3) таажжуб, ҳайрат маъноси: Ҳеч замонда шундай гаплар 
бўлами, // Бир ўзбек шундайин ишни қилами, // Шундай алплар бул 
бейўқлов ўлами // Беваҳм сендай шоҳ элда турами?! (Алп.173).
4) ғазаб маъноси: Мен қайтган сўнг қалмоқларда турдингми, // 
Хабар бер, бек дўстим, барин қирдингми, // Менинг тилим олмай 
уруш қип эди, // Баччағарни жуда андай қилдингми? (Алп.183). Сен 
кўсанинг мендан ўлгинг келдими? // Ё билмайман кунинг охир 
бўлдими? // Менга мунча қилавердинг дўқингни // Ё билмайман 
шайтон васвас қилдими? (Рав.41). 
5) ташвиш, ғамхўрлик маъноси: Билмайман, мен ночор 
кўнглим бўлами, // Терини кўтариб борсам урами, // Сарсон бўлдим 
менга азоб берами, // Мен билмайман, ишим ёмон бўлами, // Айтган 
сўзим ё бир маъқул қилами?! (Алп.261). Асқар тоғи туманмикан, // 


88 
Мен билмайман бу йўлларда // Ота-эна омонмикан?! // Кўрганим йўқ 
Қўнғирот эли // Қадимгидай замонмикан? (Алп.308). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling