2) вақт маъноси: ...то тушнинг олдигачайин тенгсалиб кўрикдан
ўтиб юрибди (Алп.65).
3) ёнига, ҳузурига маъноси: ...Зулхуморнинг олдига борди
(Рав.44). Шунда отасининг олдига чиқиб.. (Рав.4).
[III ш.э.қ.+ў.к] қолипидаги олдида (А.i=8; Р.i=8) кўмакчиси
қуйидаги маъноларни ифодалайди:
1) жой, ўрин маъноси: Шоҳларнинг олдида бўлар шотири
(Рав.45). Подшонинг олдида бўлса тўртта чопарчи маҳрами бордир-
да (Рус.269). ...доим дарвозабоннинг олдида ўтирар эди (Рав.10).
2) нисбатан, қараганда маъноси: Ирамнинг боғи мунинг олдида
бедимоғ (Рав.44).
3) вақт маъноси: Ётиб эдим тонг олдида туш кўрдим (Рус.405).
Тонг олдида тағи қайтиб жўнади (Алп.136).
[III ш.э.қ.+ч.к.] қолипидаги олдидан (А.i=9; Р.i=8) кўмакчиси
рўпарасидан, олдинги қисмидан йўналганлик маъносини ифодалайди:
...буларнинг олдидан чиқиб қолди (Алп.213). Боғдан чиқди, олдидан
бир катта дарвоза келди (Рав.23).
Орқа. [III ш.э.қ.+ж.к.] қолипидаги орқасига(А.i=4; Р.i=1)
кўмакчиси орқа томонга йўналганлик маъносини ифодалайди: Икки
қўли орқасига бойланган...(Рус.396). «Қултой» қулнинг орқасига
солади (Алп.335). Самандар Чўпон Орзигулни йўқотиб, орқасига
қайтди (О.18).
[III ш.э.қ.+ў.қ.] қолипидаги орқасида (А.i=2; Р.i=4) кўмакчиси
предметнинг ўрни бошқа предмет орқасида эканини ифодалайди:
Равшанбек дарчанинг орқасида туриб эди (Рав.6). Буларнинг
орқасида уч юзча қизлар ўйнашиб.. (Рав.37).
[III ш.э.қ.+ч.к.] қолипидаги орқасидан (А.i=2; Р.i=10) кўмакчиси
қуйидаги маъноларни ифодалайди:
75
Do'stlaringiz bilan baham: |