70
келмайман (Алп.264). Эна, дев деб эдинг: ё дев, ё
бўлак жонзот йўқ
(Рус.394). Олатойдан
бўлак нарса қолмади (Алп.262).
Сўнг. Бу кўмакчининг нутқда
сўнгра (А.i=19; Р.i=1)
, сўғин
102
(А.i=1),
сай (А.i=1) шакллари учрайди.
Сўнг (А.i=36; Р.i=20)
КЛ
[-
дан+сўнг] қолипининг ҳосиласидан, бир иш-ҳаракат тугалланиши
билан боғли бўлган вақт маъносини билдиради: Олтойдан
сўнг хонга
жавоб бераман (Рус.372).
Авазхон бир-икки йилдан сўнг бир қизли
бўлди (Рав.3). Сен кетган
сўнг қонлар йиғлаб қолганман (Алп.302).
[у (бу, шу) –дан + сўнг] қолипининг ҳосиласидан
бирор иш-
ҳаракатдан кейин иккинчиси содир бўлганлигини билдиради:
Сўғин
келиб қўшилаяпти (Алп.288). Бир сафарга тушиб тургин орага, //
Ундан
сўнгра олгин ҳар даркорингни (Рав.47). Қайқубод қизларга
нолиш қилади, // Ундан
сай шўхлик қип қизлар уради (Алп.268).
Сўнг кўмакчиси
кейин билан синонимик қуршовда
иштирок
этиши мумкин: Беш кун
кейин кўринг мендай фарзандни
(О.24)....беш кундан
сўнг дийдорингни кўрайин (О.25). Тонг отган
дан
сўнг //
тонг отгандан кейин; Олтой
дан сўнг // олтой
дан кейин. Бу
ўринда сўзларнинг аташ маънолари бир хил бўлса-да, ифода
маънолари ҳар хил. Чунки
сўнг кўмакчи кўпроқ «китобий
услубга
хослик»,
кейин кўмакчиси эса «сўзлашув услуби» ва «достон
услубига хослик» маънолари турличадир.
Do'stlaringiz bilan baham: