Заки достонлари


билан // канизлардан. Келтирилган бирикмаларнинг аташ маънолари  бир хил, аммо ифода маънолари ҳар хил. Аниғи, билан


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

билан // канизлардан. Келтирилган бирикмаларнинг аташ маънолари 
бир хил, аммо ифода маънолари ҳар хил. Аниғи, билан воситасида 
тузилган жумлаларда биргалик маъноси кучли. -дан воситасида ҳосил 
бўлган жумлаларда биргалик маъносидан кўра, бир субъект ёки 
ҳаракат объектининг бир қисми орқалигина бажарилгани сезилади. 


66 
Масалан: Созандалар созин чертар қўл билан, // Ёмон одам 
куйдиради тил билан, // Сени билдим, Бойсарини сўрадинг, // Бора 
бергин ёлғиздоёқ йўл билан (Алп.97). Текис йўлман кетармиз... 
(Алп.137). Шу йўл билан кетсанг, тўғри борасан (Алп.97). 
Мисоллардаги йўл билан қуршовидаги бирикма биргалик маъносини 
ифодалаяпти ва орқали кўмакчиси билан синонимик ҳолатга кириша 
олади. Аммо бу кўмакчининг қўлланиши турлича. Орқали кўмакчиси 
билан ҳосил бўлган гапда биргалик маъносидан кўра ҳаракатнинг 
йўналишини ифодалаяпти ва бу кўмакчи билан ясалган конструкция, 
асосан, китобий услубга хос.
Достон матнларида билан бир гапда бир неча марта такрорланиш 
ҳоллари учрайди. Бу ҳол услубий ғализлик келтириб чиқармайди. 
Балки 
гапга 
таъкид, 
кучайтириш, 
айириш 
маъноларини 
воқелаштиради. Масалан: ...подшолик юзи хотири билан, соппардали 
чотири билан, найзадаст ботири билан, жиловдор шотири билан 
боғнинг устидан келиб қолди (О.6). Доро Турон мамлакатига ёвлаб 
қўниб ётган элга ташвиш солиб, одамларни уй-ўтови билан, сўри-
галаси билан, эчки-такаси билан, қўзи-қўчқори билан жами давлати 
билан ўлжа олиб, Эронга ҳайдаб кетар экан (Ой.7). 
Ҳар бир сўзни тизим сифатида таҳлил қилишдаги асосий мезон 
уларни ўзаро ички муносабатлар асосида муайян қаторларга, 
гуруҳларга, тур ва туркумларга - катта-кичик парадигмаларга 
бирлаштиради. Бундай қатор, гуруҳлар, тур ва туркумларда - 
сўзларнинг ўзаро шакл ва мазмун муносабатлари, сўзларнинг 
маънолари, уларнинг табиатини аниқлаш мумкин бўлади. Сўзлар 
қандай қуршовда иштирок этишига қараб, турли маъноларни 
келтириб чиқаради. Барча сўзлар, тил бирлиги каби поғонали 
қурилишга эга бўлади. Кўмакчининг бир неча маъноси ва ҳар бир 
маънонинг бир неча тури борлигини кўриб ўтдик. Жумладан, билан 
кўмакчисининг мазмун тизимини шартли равишда қуйидагича 
белгилаймиз. Биргалик маъноси (Б), сабаб (С), мақсад (М), қурол-
восита (В), пайт (П), ҳолат (Х), оралиқ-масофа (О), қиёслаш-
чоғиштириш (К), шарт (Ш) га бўлинади. Уларнинг ҳар бири ўз 
навбатида, яна маъно гуруҳларга (Т) ва синонимик воситаларга (СВ) 
поғонали равишда бўлинади. Санаб ўтилган маъноларнинг поғонали 
қурилишини қуйидаги чизма орқали қайд этамиз. (қаранг: 2-илова). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling