Заки достонлари


Тортиб. Бу кўмакчи иш-ҳаракат ёки вақеанинг содир  бўлишидаги бошланғич ўрин, манба маъносини ифодалайди:  Куннинг ўзи кечга тортиб


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Тортиб. Бу кўмакчи иш-ҳаракат ёки вақеанинг содир 
бўлишидаги бошланғич ўрин, манба маъносини ифодалайди: 
Куннинг ўзи кечга тортиб боради (Алп.218).
Ҳозирги ўзбек адабий тили ва матнларда от сўз туркуми 
таркибида ўрганилиб келаётган олд, ост, таг, уст, ич, томон, ён, 
орқа, қош, ўрта, ўрин сўзлари [III шахс эгалик+жўналиш к-к], [III 
шахс эгалик +ўрин-пайт к-к], [III шахс эгалик+чиқиш к-к] 
қолипларида кўмакчиликка кўчиб, матнларда кўмакчи вазифасида 
воқеалашади. Улар макроконтекст ва микроконтекстда ҳар бири 
ўзига хос хусусиятга, хилма-хил маъно нозикликларига эга.
Ост, таг. Бу кўмакчилар бир-бири билан синонимик 
муносабатда бўлиб қуйидаги маъно нозикликларига эга. 
Ост, таг [III шахс эгалик қўшимча+жўналиш келишиги 
қўшимчаси (III ш.э.қ.+ж.к.)
103
] қолипидаги остига (А.i=17; Р.i=20)
тагига кўмакчилар иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг остки 
қисмига йўналганлигини кўрсатади. Масалан: Золимлар дорнинг 
остига яқинлашиб қолди (Рав.86). Бекларнинг остига либосни 
ташлаб (Алп.218). Ястиқнинг тагига пичоқни қўйди (О.69). Чашма 
бўйига, Чинор тагига келиб ўтирди (О.14).
[III 
шахс 
эгалик 
қўшимчаси+ўрин-пайт 
келишиги 
қўшимчаси (III шш.э.қ.+ў.к.)] қолипидаги остида (А.i=21;Р.i=7)
тагида кўмакчилар иш-ҳаракатни бирор предметнинг пастки 
қисмида содир бўлганини ифодалайди: Ер остида золим тани 
чирисин (Рус.391). Бир гул бўтанинг остида нағма қилаяпти 
(Алп.266). 
[III шахс эгалик қўшимча+чиқиш келишиги қўшимчаси (II 
ш.э.қ.+ч.к.)] қолипидаги остидан (А.i=2), тагидан кўмакчилар иш-
ҳаракатни бирор предметнинг остки қисмидан йўналганлигини 
кўрсатади: ...Қалдирғочойим чангалнинг остидан чиқиб қаради 
(Алп.289). Сўнгра бориб Орзигулнинг ястиғи тагидан пичоқ топиб 
келтирдилар (О.73). Ҳам ўғлим, ҳам қизим, бирдан-бир ёлғизим, сув 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling