73
1) йўналганлик маъноси: Қалмоқшоҳ
устига кетиб бораман
(Алп.215). От қўй ғанимнинг
устига (Рав.89). Алпомишнинг
устига
бориб қолди (Алп.123).
2) воқеликни кетма-кет содир бўлиши маъноси: «Хуш
келдингиз»,
деб дастурхон ташлаб, нозу неъматни тўкиб, қанд
устига
новвот, шира
устига шарбат тўкиб, зиёфат
устига зиёфат қилиб,
отасини сийлаб, хизмат қилиб турди (Рав.4.)...шўрва
устига палов,
чой
устига ширчой, унинг устига саримой, зиёфат
устига зиёфат
тортаётир... (Рав.49).
3) ўрин, жой маъноси: Шохсупа
устига сувлар сепилган
(Рав.20). От
устига қўяверди бек Равшан, // Ўймалаб
ташлаган
бахмал чиргини (Рав.8). Қиём чоғи чиқди тепа
устига (О.30).
4) давр, вақт маъноси: Тахт
устига ишорат қип жўнади,// Тахт
устига давлатли хон минади (Алп.384). Тахт
устига энди беклар
жўнади,// қанча саркардаман бул ўтиради. (Алп.388)
[III ш.э.қ.+ў.қ] қолипидаги
устида (А.i=28; Р.i=14) кўмакчиси
қуйидаги маъноларни ифодалайди:
1) ўрин, жой маъноси: Растанинг
устида бор гулдасталар
(Рав.20)....бир тепанинг
устида қатор бўлиб...(Рав.27)...тоғнинг
устида ўтирган эди (О.35).
2) вақт, давр маъноси: Неча вақт даврон
устида ўтирдим
(Рус.391). Юрт
устида юрган мен ҳам қаландар (Рус.379). ...эсиз ош
қолди, худой олгур ошнинг
устида кўнгли қоралик қилди (Алп.48).
Do'stlaringiz bilan baham: