сабабли келди (Алп.301). Шул сабабли меҳмон келдим уйингга
(Рав.5). Ул сабабли ҳеч кимнинг кўзига тушмайди (Алп.385).
Қараб. Қуйидаги маъноларни англатади:
а) ҳаракат йўналган томон маъноси: Чилбир чўлига қараб йўл
тортди... (А.246). Кўз тутиб йўлингга қараб юрарман (Рус.353).
б) асос, ўлчов маъноси: Хатга қараб бундай хафа бўласан
(Алп.233).
Кампир
Равшанхоннинг
қадди
бастига
қараб,
Равшанбекдан кўнгли тўлиб... (Рав.22).
Қараб кўмакчиси йўналиши маъносини ифодалаб келганда
томон билан синонимик ҳолатда воқеалашади. Қиёсланг: чўлга
қараб // чўлга томон; Қўнғиротга қараб // Қўнғиротга томон.
Аввал (А.i=27; Р.i=6), илгари (А.i=20; Р.i=4), олдин (А.i=2; Р.i=2),
бурун (А.i=7; Р.i=2). Бу кўмакчилар қуйидаги қолипларда
воқеалашади: [-дан+аввал // илгари // олдин // бурун]; [вақт
билдирувчи сўзлар + кўмакчи]. Бу кўмакчилар матнда пайт
маъносини билдириб, бирор ҳодиса, иш-ҳаракатнинг воқеа бўлишда
ундан олдин содир бўлган ҳодиса ёки вақтни ифодалайди: Мендан
бурун сен топширдинг жонивор (Алп.316). Сен ўзинг бурун ҳам ҳеч
бозорга борибмидинг, илгари бозорни кўрибмидинг? (Рав.34). Бир
растадан қизлар кириб кўради // Аввал бориб баззозликни тергади
(Алп.355).
Аввал, олдин кўмакчилари боғли қуршовсиз «ўтмиш» маъносини
аниқ ифодалай олмайди. Илгари, бурун кўмакчи эса «ўтмиш»
маъносини аниқ ифодалайди. Аввал, олдин, илгари, бурун
кўмакчилари вазифа ва ифода маъноларида бири иккинчисининг
ўрнида қўлланиши жиҳатидан бир-бирига синонимдир. Қиёсланг:-
Сен ўзинг бурун // олдин // илгари // аввал // ҳам ҳеч бозорга
борибмидинг? (Рав.34).
72
Do'stlaringiz bilan baham: |