69
сингари, узра, қатори, туфайли, қадар, сайин, орқали, янглиғ, сари,
биноан соф кўмакчилари «китобий услубга хослик» маънолари билан
фарқланади.
Функционал кўмакчи сўзлар
Функционал кўмакчилар сўзи ўзларининг
ифода ва вазифа
маъноларини сақлаган мустақил сўз бўлишига қарамай бошқа
ёрдамчи сўзлар каби гапда турли синтактик қуршовларда
иштирок
этади.
Туркий тилларда кўмакчи келишик қўшимчаларини бошқаради.
Функционал кўмакчи сўзлар бундай хусусиятидан ташқари ўзи ҳам
келишик қўшимчаларини олиб келади. Бу ҳолни
унинг турланиши
деб бўлмайди. Чунки воситали келишик қўшимчаларидан
бирини
қабул қилган кўмакчи алоҳида ифода ва вазифа амалларини берувчи
кўмакчи ҳисобланади.
Функционал кўмакчи сўзлар
морфологик шакли,
англатган
маънолари,
келишикларни
бошқариш
хусусияти,
услубий
қўлланилишига кўра фарқланади.
Бошқа. От ёки от маъносидаги сўзларнинг чиқиш келишиги
шаклида келишини талаб қилиб, қўйидаги маъноларни ифодалайди.
1.
Отдан англашилган предмет ёки ҳолатни ажратиб
кўрсатади: Сендан
бошқа одам бориб бўлмайди (Алп.243).
...Зулхумор ойимнинг жамоли бир ёқ мойдай бўлиб эриб ётипти,
бошқа қизлар ҳам яхши-ку, улардан жириб ётипти (Рав.44).
2.
Ўзга маъноси. Мени десанг,
бошқа юртни излагин (Рус.390).
Бошқа сўйлаб ўтирмоқлик не даркор (Рус.417). Бу қиздан
бошқа
кўзининг оқ-қораси йўқ (Рав.30).
Таркибида
[-дан бошқа] қолипидан ҳосил бўлган кўмакчи ўзаро
зидлик муносабатини билдиради: Бу қиздан
бошқа кўзининг оқ-
қораси йўқ (Рав.30) гапида икки маъно: 1) Қорахоннинг Зулхимор
исмли қизи бор; 2) бошқа ҳеч кими йўқ прессуппозиция мавжуд.
Бунда икки зид прессуппозиция - ҳам тасдиқ, ҳам инкор англашилган.
Конструкциядан юзага келган маъно инкор мазмунидадир.
Бундай
конструкцияларда
кўмакчи
ўрнида
Do'stlaringiz bilan baham: