1)
орқа томонидан йўналганлик маъноси: Буларнинг
орқасидан бояги кўшкда кўрган канизлар билан Зулхумор ойим ўтиб
кетиб бораётипти (Рав.38).
2) изидан маъноси: Мана мен, мен борайин отангнинг
орқасидан: унинг қизда нимаси бор экан?! (Рав.7). ...ўғлини кўзи
қиймай, орқасидан чақириб бир сўз айтаётир (Рав.15). Муни кўриб
тўрасининг орқасидан югурди (Рав.54).
3)
шу сабабли, шарофати билан маънолари: Тоғай
хизматининг орқасидан бир қўрғоннинг эгаси бўлиб...(Рус.420).
Ёдгорнинг қўйини сўйиб оласан, // Шунинг орқасидан катта бўласан
(Алп.354).
Ён. [III ш.э.қ.+ж.к.] қолипидаги ёнига(А.i=1; Р.i=1) кўмакчиси
қуйидаги маъноларни ифодалайди:
1) яқинига маъносини: «Қалмоқшоҳнинг ёнига ҳайдаб
борайик... (Алп.36). ...момасини ёнига жойлаб... (О.4).
2) ўзи билан бирга етаклаб маъноси: Ундай бўлса, ёнига уч юз
муллани қўшиб, Асқар тоғидан ошириб келинглар (О.75). Боваси
Дилмуродни ўз ёнига олиб... (О.90).
3) бирор томонга маъноси: Бир ёнига Ойчинор, кўз қириман
қаради (Ойч.91).
Ич. [III ш.э.к.+ж.к.] қолипидаги ичига (А.i=11; Р.i=2) кўмакчи
предмет ичига йўналганлик маъносини ифодалайди: Шаҳарнинг
ичига етиб боради (Алп.204). Ярқиллаган Бобир кўлни кўрди
//Туянинг ичига келиб қўнади (Алп.239).
[III
ш.э.к.+ў.к.]
қолипидаги
ичида
(А.i=14;
Р.i=19)
кўмакчисининг ичра (А.i=4), ичинда (А.i=16;Р.i=20) шакллари
қўлланилиб, қуйидаги маъноларни билдиради:
1) қуршовида, орасида маъноси: Зиндон ичида акам буни
билибди (Алп.241). Ҳандақ ичра ёлғиз қолдим, энажон (О.69). Боқиб
кўрдим, боғ ичинда бир дилбар (О.6). Гўр ичинда кун кечириб, //
Хоним, кимдан зулм кўрдинг? (Рус.431). Халқ ичида сизни суйиб
тияман (Рус.403).
Do'stlaringiz bilan baham: |