Заки достонлари
агар, агарда, агарчи, башарти
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Бириктирув боғловчи сўзлар: ва, ҳам(ҳамда), то
агар, агарда, агарчи, башарти (шарт боғловчи сўзлар); гуё, гуёки
(чоғиштирув боғловчи сўзлари). 104 Мухторов Дж. Союзы в современном узбекском языке: Автореф.дис…канд.фил.наук.-Самарканд, 1953. 79 Ҳозирги ўзбек адабий тили ва нутқида боғловчиларнинг қайси турлари борлигини ва ҳар бир турда қандай боғловчилар мавжудлигини аниқлаш бизнинг вазифамизга кирмайди. Вазифамиз ўзбек адабий тилининг ҳозирги тараққиётида боғловчилар тизимида юз берган ўзгаришларни аниқлаш жараёнида икки нарсани ҳал қилишни лозим топдик. Биринчидан, ўзбек халқ достонларида қайси сўзларнинг боғловчи вазифасида қўлланилаётганини аниқлаш, иккинчидан, халқ достонлари тилида боғловчиларнинг маъно ва вазифасида юз берган ўзгаришлар, унинг сабабларини белгилаш лозим. Тенг боғловчи сўзлар Ҳозирги ўзбек адабий тили ва достонлари матнларида тенг боғловчи сўзлар тил ва нутқдаги вазифа маъносига кўра, гапнинг уюшиқ бўлакларини, қўшма гаплар таркибидаги содда гапларни боғлашга хизмат қилади ва улар ўртасидаги тенг мазмуний муносабатни кўрсатади. Тенг боғловчи сўзларнинг ифода ва вазифа маъносига кўра қуйидаги гуруҳга бўламиз: 1. Бириктирув боғловчи сўзлар: ва, ҳам(ҳамда), то. 2. Зидлов боғловчи сўзлар: лекин, аммо, бироқ, балки. 3. Айирув боғловчи сўзлар: ё, гоҳ, дам, хоҳ. Ва бириктирув боғловчиси. Бу боғловчи айрим гапларни ва уюшиқ бўлакларни боғлаб, улар орасидаги тенг муносабатни ифодалайди. У уюшган бўлаклар орасидаги тенг муносабатни кўрсатиш билан бирга ажратиб, таъкидлаб кўрсатиш учун ишлатилади: Подшо қирқ йигит ва қирқ отни берди (О.80) Келган камбағалларни от ва тўнли қилдилар (О.57). Сувонхон ва Орзигул бу ишлардан бехабар эди (О.45). Боғланган қўшма гаплар таркибидаги содда гапларда воқеалашган иш-ҳаракат, воқеа ва ҳодисаларнинг кетма-кет бўлганини кўрсатади: Беклар Сувонхонни таниб, орқага - шаҳарга келдилар ва подшога қараб бир сўз айтиб тургани (О.38). Подшо Оллоёрга қаради ва ўзига муносиб кўрмади (О.61). ...сени бизлар подшодан тилаб олайлик ва мана Зулхумор ёринг экан, сен Зулхуморга ёр экансан... (Рав.86). Достонлар тилида билан (А.i=26; Р.i=6) ўзининг асосий кўмакчилик вазифасидан ташқари, бириктирувчи боғловчи 80 вазифасида ҳам қўлланиши мумкин 105 . Бу кўмакчи боғловчи вазифасида келганда икки гап ёки гапнинг уюшиқ бўлакларини боғлайди ва вазифа жиҳатдан ва (А.i=12; Р.i=2) боғловчига тўғри келади. Матнда у уюшган бўлакларнинг зич муносабатини ҳам ифодалайди. Масалан: Отга солди арпа билан ийирни (Алп.31). Қўлдан кетди давр ила давронларим (Рав.54). Хуройим берган йўқ сарпоман пулди (Рус.372). Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling