Заки достонлари
Билан кўмакчи боғловчи вазифасида келганда ҳам
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
Билан кўмакчи боғловчи вазифасида келганда ҳам боғловчи
билан синонимик муносабатда бўлади: Отам ҳам энамнинг жони дилиман (Рав.85). Ҳуройим ҳам ёлғиз ўғлин ўлдиргин (Рус.356). Отам ҳам энам // отам билан энам; Ҳуройим ҳам ўғлин // Ҳуроийм билан ўғлин. Бу ўринда ҳам орқали ифодаланган гапда ҳам юклама кучайтириш, таъкидлаш маъносини сақлаган ҳолда биргалик маъносини ҳам воқелаштирмоқда. Ҳам орқали тузилган конструкция адабий нормада кузатилмайди. Бундай конструкциялар, асосан, достон матнларида учрайди. Адабий нормага кўра билан орқали тузилган конструкция тўғри ҳисобланади. Ҳам. Бу юклама боғловчи вазифасида келиб, боғланган қўшма гап таркибида қўлланиши ва боғловчига нисбатан камроқ, уюшиқ бўлакларни боғлашда эса, аксинча, ҳолатни кўрамиз. Чунки ҳам (А.i=26; Р.i=15) боғловчиси уюшиқ бўлакларда якка ва такрор ҳолда қўлланаверади, ва боғловчи эса бундай хусусиятга эга эмас. Ҳозирги ўзбек адабий тилига бағишланган ишларда ҳам сўзи бириктирув боғловчи 106 , боғловчи вазифасидаги юклама 107 , юкламага силжиган боғловчи 108 , айирувчи боғловчи 109 деб талқин этилган. Ҳам юкламаси ва боғловчиси вазифасида келиб, икки ва ундан ортиқ бир хил гап бўлаклари ёки содда гаплар қисмларини алоқага киритиб уларни таъкидлайди ва санаш оҳанги билан айтилишини таъминлайди: Қайтиб борсам, кўчиб бориб ўл, баччағар, ўғли бориб ҳам ўзингни олиб келди, ҳам қизингни олиб келди (Алп.169). Ҳам гулистонни кўролмассан, султоним, // Ҳам қўлингдан кетар тожу элатинг (О.45). Бундай пайтда улар синонимик муносабатда бўлиши мумкин: Баланд ҳам пастни, тоғли дарбандни, бошқа қирлардан ўтиб ғойиб бўлиб кетди (О. 19). Баланд ва паст // баланд ҳам паст. 105 Ўзбек тили грамматикаси. Морфология, Тошкент: Фан, 1975.- 569 б. 106 Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. –Тошкент: Ўқитувчи, 1965.- 245 б. 107 Шоабдураҳмонов Ш. ва бошқалар. Ҳозирги ўзбек адабий тили. I. –Тошкент: Ўқитувчи, 1980.- 246 б. 108 Мирзаев М., Усмонов С., Расулов И. Ўзбек тили. –Тошкент: Ўқитувчи, 1978.- 164 б. 109 Матғозиев А. XIX аср ўзбек тилининг морфологияси. -Тошкент, 1972.-187 б. 81 То (А.i=15; Р.i=1) бириктирув боғловчиси бош гапда ифодаланган иш-ҳаракатнинг эргаш гапда ифодаланганлигини билдиради: Химча ойим ташқарида арз сўрайди, навбат тегмаган талашиб ётади, то ҳуснни кўргунча (Рус.356). Тавба қилдик, бизлар то ўлгунча сизларнинг хизматларингизда бўлайик, - деб ёлвордилар (О.57). Қуйганимда гапни гапга улайин, // То ўлгунча сайисинг бўп юрайин (Алп.153). Лекин. Бу зидлов боғловчиси бирор предмет, ҳодиса ёки иш- ҳаракатнинг бошқасига зид қарама-қарши қўйиш маъносини ифодалайди: ... ўзбакнинг қизи ҳар сўзининг ўролида айтади, лекин бунинг норининг бори ҳам рост...(Алп.68). ...зиндонга солинглар. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling