Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

1Биргалик маъноси. Бу маъно [шахс билдирувчи от + билан] 
қолипининг ҳосиласидан юзага чиқади: Отларни ўтга қўйиб энаси 
билан бунда турди (Рус.395). Анг ўзбеклар била кетиб боради 
(Алп.217). Сизлар билан савашмоққа \\ Қиличимни қўлга олай (О.48). 
Билан бирикиб келган сўзнинг ва бошқарувчи феълнинг лексик 
маъносига кўра биргалик маъноси қуйидаги маъно нозикликларига 
эга бўлади: 
а) бирор предмет объект сифатида иштирок этиши маъноси 
[предмет номи+билан] қолипининг ҳосиласидан ифодаланади: 
Кунботирнинг ёв-яроғини, тулпор отини, қирқ йигитнинг ҳам ёв-
яроғи билан минадиган отини ўлжа олдим (О.12). ...бўсағанинг 
олдида ковушга жой бермай, ковуш билан аралашиб, пойга бетда 
ётар эди (Алп.20). 
б) ҳаракатнинг бажарилишида асосий бажарувчи билан 
биргаликда иштирок этади: Элибойман мен ҳам ахмоқ бўлибман 
(Алп.34). Жаллодларман қон тўкишиб кўрайин (Рус.374). Мард 
Ҳасан билан қучоқлашиб... (Рав.85). 
в) бўлаётган ҳодисаларга, предметларга тавсиф беради ва восита 
маъноси билан бирга ифодаланади: От анжоминг билан Оқтош 
боринглар (Рус.365). ...йиғлаб-йиғлаб тўрасидан жавоб олиб, жаҳл 
билан жойига келди. (Рав.62).
Биргалик маъносини янада кучайтириш учун билан кўмакчиси 
бирга сўзининг қўлланиш ҳоллари учрайди: Отлар қарсоқдай қотган, 
тўқсон кеча-кундуз йўл тортган, балки чопарлар от билан била 
битган,... (Алп.72). Қайтиб отам билан бирга турарман (О.12). 
Офтобойман бирга у замон қизлар (Рус.432).
98
Кононов А.Н.Грамматика современного узбекского литературного языка. -М.-Л., 1960.- с.110; Кононов А.Н. 
Послелоги в современном узбекском литературном языке. - Ташкент, 1951. - с.11; Рустамов Т. Ўзбек тилидаги 
билан ёрдамчиси ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти. -Тошкент, 1962.-№ 5.- 20 б.; Рустамов Т. Ҳозирги ўзбек 
адабий тилида кўмакчилар. –Тошкент, 1965. - 37 б.; Рустамов Т. Соф кўмакчилар. -Ташкент, 1991.- 19 б.; 
Серебренников Б.А., Гаджиева Н.З. Сравнительно-историческая грамматика тюркских языков. -М., 1988. -с.496.


64 
Мисолларда кўриниб турибдики, билан бирга бирикмасида 
биргалик маъноси кучаяпти. (Отам билан бирга) қуршовида эса, 
бирон бошқа шахс билан эмас, балки фақат отам билан биргаликда 
ҳаракат бажарилиш таъкидланаяпти. Гапларда икки маъно: 1) отаси 
билан борган (Офтобой билан); 2) бошқа ҳеч ким билан эмас 
пресуппозиция мавжуд бўлиб, биринчиси тасдиқ, иккинчи маъно 
инкор қилинган. Икки зид конструкциядан бир тасдиқ характердаги 
гап шаклланган. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling