5. Пайт маъноси. Бу маъно [вақт билдирувчи сўз + билан]
қолипининг ҳосиласидан воқелашади: ...шу девона билан отини
қўйнига солиб, куни билан югуриб юрсам ҳам бир нонча салмоғи
бўлмас (Рав.83). Мисолдаги девона билан қуршови биргалик
маъносини, куни билан қуршови пайт маъносини юзага келтирмоқда.
...эрта-мертан салқин билан йўл тортайлик, - деди (Рус.433). Куннинг
бурни билан Қоғотон тоғининг тўқсон дарасидан тўқсон алп
йиғилиб... (Алп.64). Куни билан Қайқубод ухлаб ётади (Алп.264).
6.
Ҳолат маъноси [мавҳум сўз + билан] қолипидан ҳосил
бўлади: Ғам билан сарғайиб гулдайин дийдор (Алп.21). Ҳийла билан
хон Далилини обкетди (Рав.42). Мен азоб-ла тирикдирман зиндонда
(О.94).
7. Оралиқ-масофа, чегара маъноси. Пасқамман паналаб кетиб
боради (Алп.208). ...теварагини ўхшатиб пишиқ ғишт билан
иморатлар қилиб...(Рав.70). Сой билан паналаб шунқор жўнади
(Алп.136).
8. Қиёслаш-чоғиштириш маъноси. Майдон бўлса йўлбарс
билан шермисан (Рав.60). Яшиндай бўп кўтарилди Бойчибор // Балки
булут билан бўлди баробар (Алп.144). Шапоқ бўлди Бойчиборман
баробар (Алп.147).
9. Шарт маъноси. ...ўз тош-тарозим билан тортиб оламан
(Алп.147). Не тилакман тилаб олган ёлғизим (Рав.11).
Билан кўмакчиси орқали, бўйлаб, ёқалаб, ҳам, -да, -дан
воситалари билан синонимик муносбатда қўлланилади: Оққиздан
қанча қизлар билан, неча жоду кўзлар билан, ширин шакар сўзлар
билан, хизматкор канизлар билан нигинни бериб юборди (Рав.49).
Қизлар билан // қизлардан; жоду кўзлар билан // жоду кўзлардан;
ширин-шакар сўзлар билан // ширин-шакар сўзлардан; канизлар
Do'stlaringiz bilan baham: |