Замонавий ишлаб чиқариш жараёнларининг кўпчилиги тўлиқ автоматлаштирилганлиги билан тавсифланади


Метанни ҳайдаш технологик жараёни


Download 0.6 Mb.
bet2/6
Sana28.10.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1731552
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Metanni haydash TJA

Метанни ҳайдаш технологик жараёни
Газни ҳайдаш агрегатлари ишлаб чиқарилаётган, тозаланган табиий газ босимини асосий газ қувурлари босимига тенглаштириб беришга мўлжалланган. Газ ҳайдаш агрегатлари (ГҲА) ҳар хил қувватларда ва ҳар хил типли моторлар билан Украина ва Россия давлатларида ишлаб чиқилади (1-жадвал).
1-жадвал
Газ ҳайдаш агрегатларининг турлари

Т/р

ГҲА ларни тартиб рақами

Двигател русуми

Қуввати

Босқичлар сони

Сиқувчилар русуми
(нагнетател)

1

ГҲА-1

НК-12СТ

6,3МВт

14

Ц-6,3В/56-1,7

2

ГҲА-2

НК-12СТ

6,3МВт

14

Ц-6,3В/56-1,7

3

ГҲА-3

АИ336-2-8

8МВт

13

Ц-6,3В/56-1,7

4

ГҲА-4

АИ336-2-8

8МВт

13

Ц-6,3В/56-1,7

5

ГҲА-5

НК-14СТ

8,54МВт

15

Ц-6,3В/56-1,7

6

ГҲА-6

НК-14СТ

8,54МВт

15

Ц-6,3В/56-1,7

7

ГҲА-7

АИ336-2-8

8МВт

13

Ц-8А/55-1,7

Газ ҳайдаш агрегатларини қувватлари ҳар хил бўлиб, №1,2 агрегатларни газ ҳайдаш қуввати 350 000 м3/соатга, №3,4,5,6,7-газ ҳайдаш агрегатларини газ ҳайдаш қуввати 380 000 м3/соатга тенг.
«Шуртаннефтгаз» УШК дан тозаланган табиий газ Муборак-1, Муборак-2 ва Келиф магистрал қувурларига йуналтирилади. Корхонада пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасидан чиққан тозаланган табиий газнинг асосий қисми сиқув компрессор орқали Муборак-1,2 газ қувуриларига йуналтирилади.
Сиқув компрессор станцияси метан фракциясини ПБАОК-3 дан кейин «Шўртан-Тошкент ГРЭС» ва «Шўртан-Мубарак» магистрал газузатгич тизимига юбориш максадида сиқиб ҳайдашга мўлжалланган.
Сиқув компрессор станциясида ГПА-Ц-6,3В русумдаги агрегатлар ўрнатилган. Сиқув компрессор станцияси ускуналарини ҳисоблашда ПБАОК-3 ни ишга тушириш комплексларидан келиб чикиб ГҲАни этаплар бўйича киритиш кўзда тутилган.


GВ-1801 табиий газни сиқувчи компрессор ишлаш принципи
Газ турбинаси иссиқлик машинаси, яъни двигател ҳисобланади, у иссиқлик энергиясини механик энергияга айлантиради. Иссиқлик энергияси, одатда ёқилғини ҳаво кислороди иштирокида ёқиш йўли билан ишлаб, чиқарилади. Шу тарзда двигател, ёқилғининг кимёвий потенциал энергиясини аввал иссиқлик энергиясига, сўнгра механик знергияга айлантиради. Аммо газ турбинасида ҳам, бошқа турдаги иссиқлик машиналаридаги каби, ҳосил бўлган иссиқлик энергиясининг фақат бир қисми механик энергияга айлантирилиши мумкин. Иссиқлик энергиясининг қолган қисми атмосферага чиқади.
Газ турбинаси қуйидаги асосий қисмлардан ташкил топган:
- паст ва юқори босимли компрессорлар;
- ёниш камералари;
- паст ва юқори босимли турбиналар;
- куч турбинаси;
- зичлагичлар;
- ҳаво билан совутиш;
- подшипниклар;
- машинани ишга тушириш ускуналари.
Марказдан қочма компрессорда газ, асосан уринма бўйича ҳаракатланади. Компрессорнинг сўриш қисмига кираётган газ, 1-босқичдан, яъни кирувчи йўналтирувчи аппаратнинг парраклари орқали ўтади ва биринчи босқич ишчи ғилдирагига берилади.
Газ, марказдан қочма куч билан, ишчи ғилдирагининг четидан катта тезликда ҳайдалади. Газ кириш девори ва биринчи босқич диафрагмаси орасидаги, ҳалқасимон ўтиш йўлига ўтади. Ўтиш йўли кенгаяди (ўтиш йўлининг юзаси катталашади, чунки газ U – симон тирсак томонга ўтади), бунда тезлик энергиясиниг бир қисми босимга айланади.
Сўнгра газ U – симон тирсак орқали, паррак билан диафрагмадаги ҳалқасимон ўтиш йўли орқали ўтади ва иккинчи босқичнинг кирувчи йўналтирувчи аппаратига келади. Компрессорнинг кейинги босқичларидан кейин, газ компрессорнинг чиқиш қисмига (спирал камерага) келади ва қувурўтказгичга берилади.
Марказдан қочма компрессор қуйидаги асосий қисмлардан ташкил топган, булар:
корпус, ротор, диафрагма, подшипниклар, қуруқ газли зичлаш тизими.



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling