Замонавий раҳбарликнинг муҳим жиҳатлар. С. Жумабаев Таълим муассаларини бошқариш


Download 21.97 Kb.
Sana03.08.2023
Hajmi21.97 Kb.
#1664783
Bog'liq
С.Жумабаев тезис каф конф


ЗАМОНАВИЙ РАҲБАРЛИКНИНГ МУҲИМ ЖИҲАТЛАР.
С.Жумабаев
Таълим муассаларини бошқариш
мутахассислиги 2- курс
магистранти

Жамоани самарали бошқариш учун раҳбар педагогик иш тажрибага эга бўлиши лозим. Таълим тизимини яхши тушунадиган, ундаги барча ўзгаришларни тезкорлик билан қабул қиладиган ва тўғри қарорлар қабул қилиш малакаларига эга бўлиши лозим.


Олимлар изланишларининг кўрсатишига қараганда, тажрибали маданиятли раҳбарнинг шахсий сифатлари орасида "қувноқ характер" доимо ажралиб туради. Чунки, у ходимларни ниҳоятда чарчаган ҳолатини ҳам тушуниб туриб унга ҳазил тарзда жавоб беришга, ёки ҳазиллашиб ўтиб кетишига аҳамият берса ходим чарчагани эсидан ҳам чиқариб юборади. Тажрибасиз ёки маданияти паст бўлган раҳбарлар эса аксинча, ҳажвий ҳикояларни тушунтираётганида ҳам, ходимларни кулишига йўл қўймайди, уларни жеркиб, тартибни бузмасликка чорлаб турадилар. Ҳазил-мутойиба сезгиси бўлмаган ўқитувчи ҳатто ходимларнинг енгил ҳазилини ҳам кечира олмайдилар, уларга қўпол муомалада бўладилар. Бу каби мисоллар ходимлар муомиласига салбий таъсир кўрсатади. Бошқарувда раҳбар маданиятига зид бўлган айрим ҳолатларни жуда яхши биламиз. Муассаса раҳбарлари томонидан ўқув-тарбия жараёнини илмий-методик асосда, юқори самарадорликка эришиш, педагогик ва замоновий ахборот технологияларни илғор ва самарали усулларини қўллаш ишлари етарли даражада ташкил этилмаётганлиги. Таълим раҳбарияти томонидан ўқитувчиларнинг меҳнатини баҳолаш, устама белгилаш ва уларни рағбатлантириш ишларига адолатли ва одилона ёндаша олмаётганлиги, таълим раҳбарининг амалдаги меъёрий ҳужжатларни яхши ўзлаштира олмаганлиги, таълим фаолиятининг ҳар бир йўналишида олиб борилаётган ишлардан тўлиқ хабардор эмаслиги, бу борада унинг билими, тажрибасининг етарли эмаслиги. Аксарият таълим раҳбарларида ижодий ва ижтимоий фаоллик, ғоявий-сиёсий етукликлиги талабга жавоб бермаслиги. Раҳбарларда тадбиркорлик, ишбилармонлик, ташабускорлик, ташкилотчилик қобилиятларининг пастлиги. Раҳбарда фидойилик, таъсирчанлик, омилкорлик, ижодкорлик, билимдонлик ва илмийлиликни етишмаслиги каби муаммолар ва камчиликлар мавжуд.
Раҳбар қачон эл-юрт ишончини, эътиборини қозона олади? “Қачонки юраги, қўли тоза, кўнгли очиқ, ақл ва заковат соҳиби бўлса, унинг табиатида қатъиятлилик билан билим, талабчанлик билан адолат уйғун бўлса, у ўзи бошқарадиган одамларнинг ғам-ташвишларини ўз қалбидан ўтказишга қодир бўлади. У ўзининг иссиқ истараси, муамаласи бўладими, қандайдир бошқа ижобий жиҳати биланми, одамларнинг эътиборини ўзига тортадиган, бир сўз билан айтганда, халқнинг кўнглига йўл топа оладиган бўлиши шарт” деб, таъкидлаб қуйидаги:

  • ташкилотчи, ижодкор, нуфузли ва ишончли;

  • ташаббускор, ишбилармон, омилкор;

  • мураккаб вазиятлардан чиқишга йўл топадиган, меҳрли ва жамоани ортидан эргаштира оладиган, ўз ишининг фидойси;

  • иқтисод ва тежамкорликни йўлга қўядиган;

  • масъулиятли, қатъиятли ва сўзининг устидан чиқувчи;

  • виждонли, андишали, инсофли ва ўзига ишонч уйғота оладиган каби хислатларга эга бўлмоғи лозим.

Замонавий раҳбарлик тўғрисида фикр юритиш шуни таъкидлашимиз жоизки, раҳбар масъулияти, ўз иш фаолияти бўйича чуқур билимга эга бўлиши, малакаси, тажрибаси ҳақида гап кетганда қуйидаги муҳим жиҳатлар санаб ўтилиши зарур:
– раҳбарликка мослиги;
– масъулиятни ҳис этиш даражаси;
– садоқатлилиги, мустақилликка бўлган ишончи;
– собиқ тоталитар тузумга муносабати, унинг асоратларидан тўғри хулоса чиқара олиши;
– ташкилотчилик қобилияти;
– мустақиллик вазифаларини амалга оширишда халқ билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиши;
– ўз атрофига соғлом кучларни тўплаши ва уларга таяниши;
– расмиятчиликка берилмаслиги;
– ўз билимини мунтазам ошириб бориши;
янгича тафаккур тарзига, фикрлар хилма-хиллигига эга бўлиши;
– ўзгалар фикрини эшитиши ва ҳурмат қилиши;
– ўз манфаатини бошқалар манфаати билан уйғун қўйиши.
Бу фикрлар ҳар бир раҳбар учун кундалик иш фаолиятида ҳаракат дастурига айланиши керак. Шундагина таълим –тарбия самарадорлигини қўлга киритишимиз мумкин.


Фойдаланилган адабиётлар

  1. Asqarova.“Bоlаngiz maktabgа tаyyormi ?” Tоshkеnt. Mа`rifаt-mаdаdkоr nаshriyoti 2000y.

  2. G’оziev E. Jabborov A. Faoliyat va xulq-atvor motivatsiyasi. – Т, 2003.124 b.



Download 21.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling