Zamonaviy ko’rinishdagi oqimlar.!


Download 1.52 Mb.
Sana16.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1491174
Bog'liq
Zamonaviy ko’rinishdagi oqimlar

Zamonaviy ko’rinishdagi oqimlar.!

Turg’unboyev Samandar.

Islom niqobidagi ekstremizmnig g’oyaviy ildizlari.!


ULARNING ICHIDAGI ASOSIYLARI.!
{XORIJIYLAR}
{AZRAKIYLAR}
{QARMATIYLAR}
{XASHSHOSHIYLAY}
{SALAFIYLAR}
{BOTINIYLAR}

ISLOMDAGI MAZHABLAR.1




  • Tarix

  • Islom mazhabchiligi — islom dinidagi turli oqim va firqalarning umumiy nomi. I. m. Qurʼon va hadisni turlicha talqin qilish, islom tarixida gʻoyaviy-siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy va diniy hayotning boshqa sohalarida yuz bergan ixtiloflar natijasida vujudga kelgan. Tor maʼnoda — shariatga xos huquq yoʻnalishlarini anglatsa, keng maʼnoda — dindagi ajralgan barcha guruhlarni ifodalaydi. Ularni bir-biridan farqlash lozim. Islomdagi asosiy yoʻnalishlar — sunniylik, shialik, xorijiylar. Bulardan sunniylik va shialik hozir mavjud, lekin xorijiylar yoʻnalishi oʻrta asrlardayoq koʻp firqalarga ajralib, keyinchalik yoʻqolib ketgan, undan faqat bitta — ibodiylar (abodiylar) firqasi saklanib qolgan; Islomdagi firqalar — ularning eng kupi shialik ichidagi firqalardir; shariat mazhablari — islomdagi ajralishning alohida shaklidan iborat (hanafiylik, molikiylik, shofiʼiylik, hanbaliylik, jaʼfariylik) (ya na q. Mazhab); ilohiyot oqimlari — ular islom ilohiyotining shakllanish bosqichida ilohiyotga doir ayrim masalalar boʻyicha ixtiloflar tufayli vujudga kelgan. 14-asrdan keyin ularning barchasi yoʻqolib ketgan; Sufiylik yoki tasavvuf tariqatlari — ularning koʻplari oʻrta asrlardayoq yoʻqolib ketgan. Oʻrta Osiyoda — naqshbandiylik, yassaviylik, kubraviylik, Kavkazda muridlik, xorijiy Sharq mamlakatlarida qodiriylar, bektoshiylar, rifoʼiylar, tayfuriylar va b. tariqatlar keng tarqalgan. Ularning ayrimlari hozir ham mavjud

ISLOMDAGI MAZHABLAR.
“XANAFIY”
“HANBALIY”
“MOLIKIY”
“SHOFEIY”

Салафийлар кимлар.?

Ислом адабиётида “салафлар” сўзи ёки дастлабки мусулмонлар тушунчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижратларидан кейин 400-йилгача бўлган даврда вафот этганларни, шу жумладан Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеъий ва Имом Аҳмад раҳимаҳумуллоҳларни ўз ичига олади. Бу даврдан кейин вафот этган мўминларни халафлар ёки “кейинги мусулмонлар” деб номланади.

“Салафий” тушунчасини алоҳида атама ва ҳаракат сифатида Муҳаммад Абдо (Ал-Афғонийнинг шогирди) томонидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 13 асрдан кейин пайдо қилинган бўлиб ва мана деярли 100 йилдан бери бу атама мавжуддир. Уларнинг энг асосий мавфкуравий даъвоси бўлиб, ҳудди буларга ўхшаш Исломдаги аввалги фирқалар таъкидлагани сингари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва дастлабки уч асрдан кейин яшаган мусулмонлар Исломни гўё нотўғри тушунганликлари ҳисобланади.Мазкур ҳаракат “пок” шариатга қайтишга ва кейинги даврда пайдо бўлган “бидъатлардан” воз кечишга ҳамда барча ҳукмларнинг манбаси қилиб фақатгина Қуръон ва Суннатни олишга чақиради. Бу олий мақсад шундоқ ҳам ҳаммага маълум ва бу билан хеч ким бахслашмайди. Лекин масала бошқа нарсада бўлиб – қандай равишда ва қайси усуллар билан бу мақсадга эришишдадир. Икки оғиз сўз билан бу ўзига хос фирқанининг асл моҳиятини тушунтириб бериш мушкул. ИншаАллоҳ, ўзимизнинг “Ислом ислоҳотчилари” рисоламизда буни батафсил таҳлил қилиб келтирамиз.

Салафийларнинг пайдо болиши.!


Салафийлар
Салафийлар—ҳижрий еттинчи асрнинг охирларида Аҳмад ибн Таймия ал-Ҳарраний (661-728 ҳ.) бошчилигида, асосан аҳли сунна имоми—имом Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳ томондан талқин қилинган ақоидий ислоҳотларни рад қилиш билан ўртага чиққан тоифадир. Аҳмад ибн Таймия ва унинг яқинларидан иборат саноқли шахсларнинг фикрича, имом Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳ таълимотида аҳли ҳадислар ақоидига зид бўлган мафкура ва қарашлар мавжуд бўлган. Ибн Таймия имом Ашъарий ўз таълимотида, Аллоҳнинг исм ва сифатлари масаласида зарурат юзасидан қўллаган таъвил услубини инкор этади, оят ва ҳадисларнинг зоҳирига биноъан ҳукм қилиш лозимлигини таъкидлаб, насслардаги мажозни рад этади. Шу йўл билан у гўёки, аҳли ҳадислар ақоидини қайта жонлантирмоқчи, таҳриф ва табдилларни йўқ қилмоқчи эканини иддао қилади.

Салафийлик окимининг шакилланиши.


Ибн Таймия ўз йўналишини “Манҳажу салафис-солиҳ” (салафи солиҳлар йўли), деган ном билан атайди. Ва ана шу манҳаж асосида ҳаёт кечириш кераклигини такидлайди. Натижада у асос солган оқимни унинг тарғиботчилари томондан “САЛАФИЙЯ”, деб танитила бошланди. Нимагаки, унда Ислом аҳкомлари замон талабига эмас, балки салафи солиҳлар даври—ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мос тарзда ижро этилишига жиддий аҳамият берилар ва шундай йўл тутишга тарғиб қилинар эди. Уларнинг айтишича, “салафийлик” йўли фақат китоб (Қуръони карим) ва суннати набавия асосига барпо қилинган бўлиб, унда Ислом дини аҳкомлари қайта жонлантирилади, унутилган ва ўзгартилган ҳукмлар асл ҳолига қайтарилади. Ислом бидъат ва ҳурофотлардан тозаланади, куфр ва ширкий ақидаларга барҳам берилади. Мана шу ғоя “салафийлик”нинг бошқа диний гуруҳлардан ажратиб турувчи энг асосий ғоясидир.
Ибн Таймия тарафдан “Исломни қайта жонлантириш, салафлар йўлига қайтиш” шиорлари остида, унга қадар бутун мусулмон умматида бўлмаган янги фикрлар, мужтаҳидлар ижмоъсига хилоф қарашлар, тўрт мазҳаб уламоларининг на фиқҳий ва на ақидавий асосларига мос бўлган ҳукмлар ошкор қилина бошлади. Тарихчиларга кўра, Ибн Таймиянинг ақидавий ва фиқҳий масалаларда мужтаҳидлар кенгаши—ижмоъга хилоф назариётлари умумий ҳисобда олтмишга яқин масалада бўлган. (Ижмоъга хилоф фикр билдириш—бу ҳаракат аҳли сунна уламолари томондан баъзи ўринларда куфр, баъзи ўринларда бидъат-залолат, деб баҳоланади ва исломда қаттиқ қораланади).
Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling