Zamonaviy ta'limda matematika, fizika va raqamli texnologiyalarning dolzarb muammolari va yutuqlari Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti


Download 379.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana13.12.2022
Hajmi379.7 Kb.
#999011
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
matematikani-itishda-faol-va-interfaol-metodlardan-foydalanishning-a-amiyati



Academic Research in Educational Sciences 
VOLUME 2 | CSPI CONFERENCE 3 | 2021 
 
Zamonaviy ta'limda matematika, fizika va raqamli texnologiyalarning dolzarb muammolari va yutuqlari 
Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 
Google Scholar 
Scientific Library of Uzbekistan 
Academic Research, Uzbekistan 13 www.ares.uz 
МАТЕМАТИКАНИ ЎҚИТИШДА ФАОЛ ВА ИНТЕРФАОЛ 
МЕТОДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ
 
Д. Н Абдувалиева
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, 
mega.dilsora@mail.ru
 
Умумий таълим мазмунининг асосида "универсал ўқув ҳаракатлари" 
атамаси "ўрганиш малакаси", яъни субъектнинг янги ижтимоий тажрибани онгли 
ва фаол ўзлаштириш орқали ўзини ривожлантириши ҳамда ўзини 
такомиллаштириш қобилияти тушунилади [4]. Демак, педагог универсал ўқув 
(таълим) ҳаракатларини шакллантиришга йўналтирилган ўқитиш приемлари, 
метод ва воситаларидан фойдаланишни режалаштириши керак. Замонавий 
психологик-педагогик адабиётларидаги бундай приемлар ва методлар 
иштирокчиларнинг ўзаро фаолиятига боғлиқ равишда фаол ва интерфаол деб 
аталади. 
Педагогик қомусий луғатдан ўқитишнинг "метод", "усули", "восита" 
тушунчаларининг таърифларини келтирамиз [3]. 
Ўқитиш методи - ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги ўзаро фаолият жараёни 
бўлиб, бунинг натижасида таълим бериш мазмунида назарда тутилган билим, 
малакалар ва кўникмаларнинг узатилиши ва ўзлаштирилиши амалга ошади. 
Ўқитиш усули (приеми) - ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги муайян 
билимни, малакани ва кўникмани узатиш ва ўзлаштиришга қаратилган қисқа 
муддатли ўзаро фаолият ҳисобланади. Ўқитиш приемлари деганда ўқитиш 
методларини амалга ошириш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ўзаро 
фаолиятнинг муайян операциялари тушунилади. 
Ўқитиш воситаси деганда одатда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг билимларни 
ўзлаштириш учун фойдаланилган моддий объект тушунилади. 
Бугунги кунда ўқувчи ўзи мустақил мақсадлар қўйишда, хулоса 
чиқаришда, билимларни структуралаштиришда, янги объектларни таҳлил қилиш 
ва синтез қилишда ҳамда ўрганилаётган элементлар ўртасидаги ўзаро 
алоқадорликларни ўрнатишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Таҳсил 
олувчиларнинг билимларга бефарқлиги, ўқиш-ўрганишни истамаслиги, билишга 
бўлган қизиқишларининг паст даражада ривожланганлигини қайд этиб, 
педагоглар дарсларда турли ўқитиш метод ва приемларини қўллашга ҳаракат 
қиладилар. 



Download 379.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling