Зарабоғ – Кампиртепа гранитлари
Ўзбекистон Республикаси жанубидаги асосий девор қопламалари гранит захираларидан бири, бу Кампиртепа гранитлари. Бу заҳиралар масканида тўрт хил турдаги безак гранит тошларини кўриш мумкин. Бу габбро ва уч хил қизил, сарғиш ва кўкимтир гранитлар.Уларнинг ҳаммаси физика, химиявий хоссаларига кўра давлат стандартлари талабларига жавоб беради. Блок холдаги махсулотлар юқори Декоративлик хоссасига эга, заҳираси 1,77 млн 3 метр, габбро-357 минг3 метр. Қўлланилиш соҳаси асосан қурилишда.
Дарбанд гипслари
Дарбанд гипс заҳиралари Дарбанд қишлоғи атрофида бўлиб, Бойсун шаҳридан 18км ғарбда жойлашган. Давлат стандарти талабларига кўра тез қотувчи бўлиб 3,0мин атрофида гипсга айланади. 1, 2 навли илаштирувчи, ёпиштирувчи махсулот сифатида ишлатилиши мумкин. Тахминий заҳиралар миқдори 7,8млн. М3.
Do'stlaringiz bilan baham: |