Заргарлик маҳсулотларининг турлари ва технологияси


Заргарлик мақсулотларини ишлаб чиқариш тур


Download 127.22 Kb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi127.22 Kb.
#1579872
1   2   3
Bog'liq
Mahsulot tayyorlash texnologiyasi amaliy Zargarlik mahsulotlaridagi bezaklarning turlari va ulardagi ramziy ma’nolar

Заргарлик мақсулотларини ишлаб чиқариш турлари
Хозирги кунда заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш асрсан тўрт йўналиш бўйича олиб борилмокда: якка тартибда; серияли тартибда; қуймакорлик усули билан; филигран техникасини қўллаб.
Якка тартибда ишлаб чиқариш - бу жараёнда деярли хамма ишлар - металлни эритиб олишдан маҳсулотга якуний пардозлаш беришгача (агарда тош ўрнатиш лозим бўлса, тошларни ўрнатиш), хаммаси қулда бажарилади. Якка тар­тибда маҳсулот ишлаб чиқарувчи заргар маҳсулотнинг сурати, расми, намунаси, чизмаси, ёзма ёки орзаки тушунтирилиши; тошнинг ўлчамлари ва маҳсулотнинг бўлажак оғирлиги хақидаги маълумотларга эга бўлиб, уларга таянган холда уни тайёрлайди. Зарурий маълумотлар туркумига ўрнатиладиган тошнинг ўлчамлари, қўлланадиган металлнинг сифати ва миқдори, узукнинг ички диаметр ўлчами киради. Якка тартибда маҳсулот ишлаб чиқариш бошқа ишлаб чиқариш турларининг асосини ташкил этади, чунки серияли ва қуйма маҳсулотлар ишлаб чикаришда, намуна сифатида, якка тартибда ишлаб чиқарилган маҳсулот қўлланилади.
Серияли ишлаб чиқаришда - иш унуми юқори ва маҳ­сулотнинг таннархи арзон бўлади. Ишлаб чиқаришнинг бу турида маҳсулотлар асосан штамплаш йўли билан тайёрланади. Серияли ишлаб чиқариш қўлланиладиган тошлар маҳсулот кузхоналарнинг ўлчам ва шаклларига мослаб танланади. Агарда тошлар стандарт ўлчамларга ва шаклга эга бўлса, улар учун кузхоналар ва бошқа деталлар стандарт ўлчовлар бўйича тайёрланади. Бундай маҳсулотлар хамма истемолчиларнинг талабини қондириш мақсадида жуда катта миқдорда ишлаб чиқарилади.
Бадиий қуймакорлик йўли билан ишлаб чиқариш. Якка тартибда тайёрланадиган мураккаб ва бадиий маҳсулотлар филигран ишлар, кўп миқдорда қуймакорлик йўли билан иш­лаб чиқарилади. Қуймакорлик йўли билан маҳсулот ишлаб чиқариш қўл мехнатини енгиллаштиради, иш унумини оширади ва қимматбахо металлнинг йўколиш даражасини камайтиради. Бу усул билан маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган материалнинг қуймакорлик хоссалари юкори бўлиши шарт.
Филигран махсулотлар қўл ёрдамида таёрланади, хом-ашё сифатида турли кесим юзага ва куринишга эга бўлган симлар қўлланилади. Кесиб олинган сим (силлик, буралган, думалоқ ёки ясси) бўлакларидан қўлда ва мосламалар ёрда­мида турли шакллар ясалиб йирилади ва кавшарланади.
мўлжалланган, кенг тарқалган тақинчоқ. Қулоқнинг остки қисмида ҳосил этилгаи тешикчага осилиб тақилади. Зираклар хам, узуклар сингари
Download 127.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling