Заргарлик маҳсулотларининг турлари ва технологияси


Download 127.22 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi127.22 Kb.
#1579872
  1   2   3
Bog'liq
Mahsulot tayyorlash texnologiyasi amaliy Zargarlik mahsulotlaridagi bezaklarning turlari va ulardagi ramziy ma’nolar


Заргарлик маҳсулотларининг турлари ва технологияси


Заргарлик маҳсулотлари икки кўрсаткич бўйича тавсифланади: мўлжалланган вазифаси ва тайерланган материали бўйича.
Мўлжалланган вазифасига қараб маҳсулотларни тақинчоқ буюмларга ёки кундалик хаёт учун мўлжалланган ашёларга бўлиш мумкин. Заргарлик маҳсулотларининг жуда катта қисмини, тақинчоқлар: тўгноғичлар, узуклар, зираклар, кулонлар, зебигардонлар, билакузуклар, занжирлар ва шу каби ташкил этади. Кундалик хаёт учун мўлжалланган анжомларга соч турмаклагичлар, тароқлар, қисқичлар, упадонлар, соат тасмалари, портсигарлар, мунштуклар, ошхона анжомлари ва шу кабилар киради.
1. Заргарчиликда қўлланиладиган материаллар уч турга бўлинади:
Қимматбахо металлдан тайёрланиб, қимматбахо ёки ярим қимматбахо тошлар билан безатилган ёки безатилмаган маҳсулотлар;
2. Қимматбахо, яримқимматбахо ва қимматбахо бўлмаган материаллардан сувенир учун мўлжалланган, бадиий қимматга эга махсулотлар;
3. Серияли ишлаб чиқаришда қимматбахо бўлмаган ма-териаллардан тайёрланиб, шиша ёки пластмасса тошлар билан безалган махсулотлар.
Заргарлик махсулотларининг асосини тақинчоқлар таш­кил этади. Қимматбахо металл ва унинг котишмаларидан тай­ёрланадиган тақинчоқлар заргардан ҳар бир тақинчоқ учун юқори махорат, саранжомлик ва аниқликни талаб этади. Бун­дай ёндошиб тайерланган тақинчоқлар чиройли, умри узоқ бўлиши билан биргаликда давр ўтиши билан ўз қадрини йўқотмайдиган, унга моданинг ўзгариши деярли таъсир этмайдиган бўлганлиги сабабли, хакконий заргарона иш деб аталади.
Узуклар. Заргарлик маҳсулотларининг ичида энг кенг тарқалган тури - бармоқлар учун мўлжалланган узуклар (114-расм) хисобланади. Узукларнинг бир қанча тури мавжуд бўлиб, баъзилари бирон белгини (масалан, унашиш ёки никох) билдиради. Улар оддий ёки мураккаб бўлиши мумкин. Оддий узукларга тайёрланиши мураккаб бўлмаган кесим юзаси яримайлана ёки турли туртбурчак кўринишидаги никох узуклари; мураккаб бўлмаган кузхона ва шинкадан ташкил топувчи тошли узуклар киради. Кузхона -тош ўрнатиш учун тайёрланган гардиш, шинка - бармоққа киритилувчи халқа.
Т узилиши, тайёрланиши ва йиғилиши мураккаб бўлган узуклар мураккаб хисобланади. Буларга нақш кузхонали, кўп тошли, йиғма қисмлардан ташкил топувчи, филигранли, гравировкаланадиган ва шу каби узуклар киради.
а)

113-расм.
б)


ўлчовчи (а) ва бармоқ ўлчовчи (б).
Узукларнинг безак қисмида кузхона бўлиши ёки бўлмаслиги, эхтиёжга қараб турли усуллар билан тошлар ўрнатилиши ёки ўрнатилмаслиги мумкин. Узукларнинг безак қисмининг кўриниши айлана, овал, кўп қиррали, турли кўринишдаги шохча кўринишида; ясси ёки гумбаз кўринишида, турли элементлар кавшарланган бўлиши мумкин. Узукнинг безак қисмини ўрнатишга қулайлик яратиш хамда мустахкамлигини ошириш мақсадида уларга остки ковурга ўрнатилади. Остки ковурралар устки шаклга мослаб баланд ёки паст, тик ёки конуссимон тузилган бўлиши мумкин. Баъзан қавариқ ковурғалар хам қўлланилади.
Узукларни шинкалари, яъни халқалари хам турли кесим юзага эга бўлиши мумкин - кенглиги ва баландлиги ўзгарувчан, кўп холатларда кўзхонага яқинлашган сари кенгайиб боради. Шинкаларга қўйиладиган асосий талаб шундан иборатки халқа, кўзхона, остки қовурға ва юқори қисм тўпламаси узукнинг ички айлана қўринишини ҳосил этиши шарт. Кўп холларда шинка узукнинг юқори қисмига ўрнатилган остки қовурғага кавшарланади. Нозик шинкалар хам остки қовурғаларга уланади, лекин кўпинча қўшимча қўйилмалардан фойдаланилади. Кўйилмалар мустахкамликни ва чиройни таъминлаш билан бир ўринда баъзан майда тош­лар билан безатилинади.
Узукларнинг ички диаметр ўлчамлари 15,5-24,5 мм оралиқда тайёрланади. Агарда узукнинг ички диаметри 18 мм бўлса, демак унинг ўлчами 18 бўлади. "ўлчамлар хар 0,5 миллиметрда ўзгаради. Ўлчамларини аниқлаш учун узак кўринишидаги ригелдан {113-расм,а} ёки халқа кўринишидаги бармоқ ўлчагичлардан (113-расм,6) фойдаланилади. Бармоқларнинг ўлчамини аниқловчи бармоқ ўлчагич тўплами махсус номерланган халқалардан ташкил топади ва улар бир бойламга йиғилган кўринишда сақланади,

Download 127.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling