Zargarlik san’atining rivojlantirishning asosiy istiqbollari


Download 267.5 Kb.
bet4/6
Sana01.03.2023
Hajmi267.5 Kb.
#1241512
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Zargarlik san’atining rivojlantirishning asosiy istiqbollari

Узуклар. Заргарлик маҳсулотларининг ичида энг кенг тарқалган тури - бармоқлар учун мўлжалланган узуклар (114-расм) хисобланади. Узукларнинг бир қанча тури мавжуд бўлиб, баъзилари бирон белгини (масалан, унашиш ёки никох) билдиради. Улар оддий ёки мураккаб бўлиши мумкин. Оддий узукларга тайёрланиши мураккаб бўлмаган кесим юзаси яримайлана ёки турли туртбурчак кўринишидаги никох узуклари; мураккаб бўлмаган кузхона ва шинкадан ташкил топувчи тошли узуклар киради. Кузхона -тош ўрнатиш учун тайёрланган гардиш, шинка - бармоққа киритилувчи халқа.
Т узилиши, тайёрланиши ва йиғилиши мураккаб бўлган узуклар мураккаб хисобланади. Буларга нақш кузхонали, кўп тошли, йиғма қисмлардан ташкил топувчи, филигранли, гравировкаланадиган ва шу каби узуклар киради.
а)

113-расм.
б)

ўлчовчи (а) ва бармоқ ўлчовчи (б).
Узукларнинг безак қисмида кузхона бўлиши ёки бўлмаслиги, эхтиёжга қараб турли усуллар билан тошлар ўрнатилиши ёки ўрнатилмаслиги мумкин. Узукларнинг безак қисмининг кўриниши айлана, овал, кўп қиррали, турли кўринишдаги шохча кўринишида; ясси ёки гумбаз кўринишида, турли элементлар кавшарланган бўлиши мумкин. Узукнинг безак қисмини ўрнатишга қулайлик яратиш хамда мустахкамлигини ошириш мақсадида уларга остки ковурга ўрнатилади. Остки ковурралар устки шаклга мослаб баланд ёки паст, тик ёки конуссимон тузилган бўлиши мумкин. Баъзан қавариқ ковурғалар хам қўлланилади.
Узукларни шинкалари, яъни халқалари хам турли кесим юзага эга бўлиши мумкин - кенглиги ва баландлиги ўзгарувчан, кўп холатларда кўзхонага яқинлашган сари кенгайиб боради. Шинкаларга қўйиладиган асосий талаб шундан иборатки халқа, кўзхона, остки қовурға ва юқори қисм тўпламаси узукнинг ички айлана қўринишини ҳосил этиши шарт. Кўп холларда шинка узукнинг юқори қисмига ўрнатилган остки қовурғага кавшарланади. Нозик шинкалар хам остки қовурғаларга уланади, лекин кўпинча қўшимча қўйилмалардан фойдаланилади. Кўйилмалар мустахкамликни ва чиройни таъминлаш билан бир ўринда баъзан майда тош­лар билан безатилинади.
Узукларнинг ички диаметр ўлчамлари 15,5-24,5 мм оралиқда тайёрланади. Агарда узукнинг ички диаметри 18 мм бўлса, демак унинг ўлчами 18 бўлади. "ўлчамлар хар 0,5 миллиметрда ўзгаради. Ўлчамларини аниқлаш учун узак кўринишидаги ригелдан {113-расм,а} ёки халқа кўринишидаги бармоқ ўлчагичлардан (113-расм,6) фойдаланилади. Бармоқларнинг ўлчамини аниқловчи бармоқ ўлчагич тўплами махсус номерланган халқалардан ташкил топади ва улар бир бойламга йиғилган кўринишда сақланади,

Download 267.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling