Збек достонлари поэтик
Шарқ юлдузи. -2002. -4-фасл. 151-152-бетлар
Download 71.46 Kb. Pdf ko'rish
|
3.мавзу
Шарқ юлдузи. -2002. -4-фасл. 151-152-бетлар.
Ичкари – забун. Ташқари – муқтадир. Ичкари – дилсиниқ. Ташқари – чандон. Ичкари – ёбун. Ташқари – зулзабир. Кунинг ҳам канглунгда, Тунинг ҳам канглунгда. Сукутинг ҳам канглунгда, Унитинг ҳам канглунгда… Тўзинг ҳам канглунгда, Ўзинг ҳам канглунгда. Ўзинг... ҳам... канглунгда... Ўзинг... ҳам... канглунгда... ... Биргина ўзингсан ўзингга ярар, Биргина ўзингсан ўзингга сойим. Канглум... канг... лум... ... Гулини совуқ шопурган дарахт... Қулфини занг эркалатган уй... Ҳузурини сандиқ кўрган тўн... Бўхчада тахланиб ох урган рўмол... Ҳашам қўрғонида дилиққан сунбул... ... соғиниб – соғиниб... ... соғиниб – соғиниб... ... соғиниб – соғиниб... Канглумнинг ичига кириб бораман, Канглумни ахтариб, канглум. Зора топсам, зора-а, манн, Интизор мунглим?! Канглумнинг ичига кириб бораман, Соғинчимни ахтариб, соғинчим. Зора топсам, зора-а, ман, Қирмизи ғунчам?! Бозор... Талотўм... Тап тортмай... Бир тўда... Сот-сот... Ол-ол... тўпаланг... Югурган югураётир картмай... Тўхтаган оёқ ости... ютар чанг...» Ўз кўнглини англаш, излаш, тафтиш этишга интилиш жараёнида «мен» хилма-хил ҳаёт ҳақиқатларини англаб боради: асли бу дунё бозорга ўхшашини; югурган югиргилаб кетишини; биров ҳалол, биров харом молини «ўтказишини»; тўхтаб қолсанг, оёқ ости бўлиб, чанг ютишингни... Ичкари – кўнгил макони. Ташқари эса ҳою ҳаваслар макони. Кўнгилда дард, изтироб; ташқарида – шўх – хандонлик. Ичкарига дардлар тўкилади, изтироблар чўкади, овоз чиқариб айтилмаган ё айта олмаган сўзларимиз хўрсиниб «киради». Кўнгил бор ранглари, ҳайқириғу фиғонлари билан ташқарига отилиб чиқишни истайди. Ташқари эса ичкаридан таскин, хайр, Раҳмон топмоқлик истайди. «Ул зот бирорта ниҳол экмаган, меҳр ҳам бермаган бирор ниҳолга Лекин дарахтлар соясидан умидвор бўлаверади, умидвор бўлаверади, дарахтларнинг қуюқ-қуюқ соясидан жудаям... Ғамини ичига ютавериб ўзига олаверади дардини, тоқатга айланди, бардошга айланди чўкиртак дарахт... Нақшинкор дарвоза ҳар кун ўзга тус, Ҳар кун ўзга чирой олар деворлар. Мармарлар эгнида ялтираган пўст Ҳар кун гуллар ҳаворлаб. Ташқарида кутиб яғрини, қизғалдоқлар ялар қовурмоч... Ташқарида кезар изғирин, Ҳапқирар, ҳовлиқар аёз. Ҳароратга лим-лим чоғири ичкарида ёнбошлайди ёз» 1 - каби мисралар «ичкари» ва «ташқари»га хос ҳаёт ҳақиқатлари фалсафийликка йўғрилиб ифодаланганини аён этади. Қандайдир вазиятда «ичкари»нинг эшиклари очилади, кўнгил дардлари қалқиб чиқади. Қандайдир вазиятларда «ичкари»га «ташқари» қулоқ тутади ё «мўралайди ичкари томон». Яна бошқа ҳолатларда «ичкари» билан «ташқари» жой алмашинади: «Ичкарига кирди ташқари». Шоир айни ҳолатларнинг сабаб ва оқибатларини поэтик таҳлил қилиб, инсон қалби 1 Download 71.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling