Збек достонлари поэтик


Download 71.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana24.03.2023
Hajmi71.46 Kb.
#1293816
TuriПоэма
  1   2   3
Bog'liq
3.мавзу



3-МАВЗУ. ИСТИҚЛОЛ ДАВР ЎЗБЕК ДОСТОНЛАРИ ПОЭТИК 
ТАФАККУРИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ 
Режа: 
1. Бугунги ўзбек достончилигига хос янгиланиш. 
2. Монолог типидаги лирик поэмалар. 
3. Лиро-эпик ва дарматик турдаги достонлар. 
4. Бугунги ўзбек достонларининг мавзу ва ғоя қамрови. Достонларнинг 
поэтик тафаккури. 
Таянч сўзлар: ўзбек шеьрияти, тасвир услубилари, етакчи 
тамойиллар, тараққиёт тенденциялари, халқ оғзаки ижоди руҳи, поэтик образ 
ва мотив, ўзбек достонлари, поэтик тафакукур, мавзу ва ғоя, лирик поэма, 
лиро-эпик ва дарматик достонлар. 
Тавсия қилинувчи адабиётлар
1. Ҳ.Каримов. Истиқлол даври шеьрияти. –Т.: 2005. 
2. Н.Афоқова. Шеьр, ҳикмат. –Т.: 1994. 
3. Б.Норбоев. Истиқлол ва истеьдод. –Т.: 1996. 
4. Н.Рахимжонов. Илмий тафаккур жилолари. –Т.: 1991. 
Сўнгги давр ўзбек достонларига эьтибор қаратилса, Сирожиддин Сайид, 
Икром Отамурод, Усмон Азим каби ижодкорлар яратган асарларда 
ижтимоий-маьнавий ҳаётдаги ўзгаришлар руҳи, халқ руҳиятидаги 
янгиланишлар нафаси ўз ифодасини топганлигига амин бўламиз. 
Ўзбек достончилигида рамзий образлар ва характерларга эьтибор 
кучайганлигини ўтган асрнинг 80-йилларида яратилган достонлардаги 
Шайтон, Арвоҳ рамзларининг ранг-баранг талқинлари орқали кузатамиз 
ҳамда мазкур образлар воситасида давр воқеа-ҳодисаларини ифодалаш 
тенденцияси қарор топганлигининг гувоҳи бўламиз. Абдулла Ориповнинг 
«Жаннатга йўл» драматик достони, Эркин Воҳидовнинг «Руҳлар исёни» 
достони, Усмон Азимнинг «Қуёшли олам» достонидаги рамзий образлар ўша 
давр муҳитининг характер руҳиятини ифода этган. «Қуёшли олам»даги 
Шайтон ҳамда шайтонсифатлар: Хавфли одам, Хушомадгўй, Бепарво, 
Порахўр, Мансабпараст, Қофиябоз кабилар ўша тузум иллатларини 
урчитаётган кимсалар тарзида талқин қилинган. Яратувчи инсон билан давр 
ўртасидаги зиддият асар конфликтини ташкил этган. Қуёш тимсолида ана 
шундай инсонлар ва уларнинг буюк эьтиқоди рамзий шаклда 
гавдалантирилганки, китобхон достон таьсирида ҳаётнинг маьноси, уларнинг 
ўткинчилиги тўғрисида ўйга толади. Асардаги шоир образи муаллиф 
дунёқараши ва руҳий олами мазмунини ифода этади. Шу боис, шоир «мен»и 
достон сюжетини ҳаракатга келтирувчи «куч»га айланган. Шоир монологи 
орқали бошқа рамзларнинг маьнолари очиб берилганлиги достоннниг жанр 
талабларига мос тушади. Мана бир мисол: 
Қофиябоз гапимни эшитинг! 
Минг бир маккорчилик китобингиздан, 
Минг бир усул ила минг бир найрангни. 
Олдида минг тусда тўқиб ташлангки, 


Қуёшни сотганин сезмай ҳам қолсин! 
Ҳавфли одам, буёғидан зинҳор хавотир олманг! 
Достонларда ҳаётий ҳодисаларнинг, давр талотимларининг «мен» 
кечинмалари, руҳияти, нуқтаи назари орқали кенг кўламли таҳлилини бериш 
тенденцияси истиқлол даври ўзбек достончилигида яққол кўзга ташланмоқда. 
Айрим ҳолларда ижодкорлар ўз туйғуларини бор кўлами билан фикрга 
«омухта» этишда қийналаётганликлари сезилади. Шоир кечинмалари унинг 
ихтиёридан чиқиб «суратланади». Бундай кезларда руҳият тасвирини шоир 
тиниш белгиларга «кўчиради».
Туйғуни сўзлардан ташқари ҳарфларда ёки тиниш белгиларда ифодалаш 
усулидан Икром Отамурод «Ёбондаги ёлғиз дарахт» достонида фойдаланган. 
Бу хусусиятни бор нозикликлари билан англаган ёш олим А.Ҳайитов ўз 
қарашларини қуйидагича баён қилган: «Туйғулар суратини белгилар орқали 
бериш ўқувчини ҳам кечинмаларга шерик қилишнинг бир йўлидир. 
«Ёбондаги ёлғиз дарахт» достонини мутолаа қилаётган шеьрхонда 
руҳиятидан келиб чиқиб, шоирнинг сўз шаклига тушмаган бадиий 
ифодасини ўйида, хаёлида, руҳида ёки дилида давом эттириш имконияти 
бўлади. Шунингдек, достонда ўқувчига туйғуларининг бадиий ифодаси учун 
имконият айрим сўз ва сўз бирикмасига мувашшаҳ битиши мумкинлиги 
тарзида ҳам қолдирилган»
1

Ё___________________Ё_________ Д__________Ж 
Л_________________ _Л__________А__________И 
Ғ__________________ Ғ__________Р__________М 
И_________________ И__________А 
З__________________ З__________Х 
Л_____________________________ Т 
И 
К 
Туйғулар сувратини тиниш белгилар воситасида бериш усулидан Икром 
Отамурод «Ярадор умид отлари» достонида фойдаланган эди. «Ёбондаги 
ёлғиз дарахт», «Сопол синиқлари», «Ичкари... ташқари...», «Анинг умиди» 
достонларида бундай тасвир усули кучайтирилган. Бу достонларда 
туйғуларнинг, фикрнинг сўзлар иштирокисиз, фақат нуқталар билан 
боғланган ўринлари ҳам бор. Бу жиҳатлар муаллифнинг чуқур руҳий 
изтиробларини ифода этади. Бу фиғон зарблари юрак уруши каби тиниш 
белгиларда дукурлаб, акс-садо беради, гўё. Матннинг «ниқоби» остидаги 
қалб овози руҳий кечинманинг гоҳ сўниши, гоҳ юқори пардаларини ифода 
қилади: 
«Ичкари – хўрсиниқ. 
Ташқари – хандон. 
1

Download 71.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling