Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/37
Sana11.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1698687
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37
Bog'liq
29.06.2019 I.Ermatov Avtoreferat

«Шўролар 
даврида 
ўзбек 
тилшунослик 
терминологияси: 
шаклланиш 
манбалари 
ва 
айрим 
лисоний 
хусусиятлари» деб номланган иккинчи боби ўзбек тилшунослик 
терминларининг дастлабки манбалари, терминларнинг ички ва ташқи 
манбалар асосида шаклланиши, хусусан, араб, форс-тожик, рус тилларидан 
олинган терминлар, 40–60-йиллардаги терминлар тараққиёти, тилшунослик 
терминларида маъно кенгайиши ва торайиш масалаларига бағишланган.
Бобнинг биринчи бўлимида ўзбек тилшунослик терминларининг 
дастлабки манбалари тадқиқ этилган. ХХ асрнинг бошларида Туркистонда 
яратилган илк дарслик ва қўлланмалар сифатида Ш.Бектўранинг «Татарча 
сарф, наҳв»
7
, М.Абдулқодирнинг «Қавоиди лисони туркий» (Турк тили 
1
Usmon О., Аvizov B. Grammatika. I bo‘lim. Morfologiya. O‘rta maktablarning 5-6-sinflari uchun darslik. – T.: 
O‘zdavo‘quvpednashr, 1938; Usmon О., Аvizov B. O‘zbek tili grammatikasi. I bo‘lim. Fonetika va morfologiya. 
To‘liqsiz o‘rta va o‘rta maktablar uchun darslik. – T.: O‘zdavo‘quvpednashr, 1939. 
2
Комилова Х. Ўзбек тилида сон ва олмош. – Т.: ЎзФА нашр., 1953.
3
Фузаилов С. Ўзбек тилида равиш. – Т.: ЎзФА нашр., 1953.
4
Ғуломов А. Феъл. Ҳозирги замон ўзбек тили курсидан материаллар. – Т.: ЎзФА нашр., 1954. 
5
Ҳозирги замон ўзбек адабий тили (Ф.Камол таҳрири остида). – Т.: ЎзФА нашр., 1957.
6
Ҳожиев А. Лингвистик терминларнинг изоҳли луғати. –Т.: Ўқитувчи, 1985. 
7
Бекторе Ш. Татарджа сарф, нахву. – Тотайкой: Татар окъув ишлери, 1923.


14 
қоидалари), «Сарф-и тюркий» (Турк тили грамматикаси)
1
, Бекир 
Чўпонзоданинг «Къырымтатар илъмий сарфы» (Қримтатар тилининг 
илмий грамматикси) каби асарлар она тили ўқитишдаги дастлабки манбалар 
эди. Чоризм истилосининг илк даврларида амалий характердаги қатор 
асарлар, жумладан, М.М.Фахриддиновнинг «Туркча қоида» (Т.,1913), 
Элбекнинг «Битик йўллари» (Т., 1919), «Ёзув йўллари» (Т., 1921), Шорасул 
Зуннуннинг «Ўзбекча тил қоидалари» (Т., 1925), Мунавварқори, Қаюм 
Рамазон ва Шорасул Зуннуннинг «Ўзбекча тил сабоқлиғи» (Т., 1925) дарслик 
ва қўлланмалари яратилди
2
. Лекин Фитратнинг «Ўзбек тили қоидалари 
тўғрисида бир тажриба» китоби ўзбек тилининг фонетикаси, морфология ва 
синтаксиси изчил ёритилган грамматика сифатида юзага келди. Она тили 
дарсликларининг 
миллий 
характерга 
эга 
эмаслиги, 
ўқитишдаги 
ноқулайликлар сабабли 20-йилларга келиб, матбуотда Элбек, Қаюм Рамазон, 
Шокиржон Раҳимий, Шорасул Зуннунларнинг ўзбек тилининг товушлар 
тизими, морфо-синтактик ҳодисалар юзасидан мақолалари эълон қилинди. Бу 
мақолаларни ўзбек тили табиатини ёритишга бағишланган дастлабки 
тилшунослик тадқиқотлари дейиш мумкин. Жумладан, Фитрат ва 
Қ.Рамазоннинг «Битим йўллари»
3
қўлланмаси ҳам ўзбек тилшунослигининг 
назарий масалаларига бағишланган эди. 
«Ўзбек тилшунослик терминларнинг ички манбалар асосида 
шаклланиши» номли иккинчи бўлимда туб сўз шаклидаги терминлар, ясама 
терминлар, бирикма терминлар, содда ва мураккаб бирикма терминлар 
хусусида сўз юритилди. Ўзбек тилшунослигининг илк ривожланиш даврида 
«туб сўз» ва «ясама сўз» терминларининг барқарорлашгани, ҳозир ҳам 
ўзгармаганлигининг сабаби бу терминларнинг ички имкониятлар асосида 
ясалгани, ўзи атаётган лисоний тушунча моҳиятини тўла, аниқ акс 
эттирганидир. Шу боис «Сарф» ва «Наҳв»да ички имкониятлар асосида 
ясалган туб сўз шаклидаги от, феъл, сон; ясама сўз шаклидаги 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling