Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/37
Sana11.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1698687
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37
Bog'liq
29.06.2019 I.Ermatov Avtoreferat

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилшунослик 
терминларининг шаклланиши ва тараққиётини ўрганиш асосида: 
умумий ўрта таълим мактаблари «Она тили» дарсликларидаги мавжуд 
терминларга берилган изоҳлардан, термин ва лингвистик тушунча 
муносабатига доир қарашлардан «Тилшунослик терминларининг изоҳли 
луғати»ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ 
таълими вазирлиги Республика таълим маркази илмий-методик кенгаши 
томонидан нашрга тавсия этилган. –Тошкент: Фан, 2013. – 144 б.). Мазкур 
луғатдан умумий ўрта таълим ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизимида 
илмий-амалий манба сифатида фойдаланилмоқда; 
тадқиқотчининг туб сўз, ясама сўз, исм, бош ҳарф, тўхташ белгиси, 
уядош сўзлар, сўз ясаш қолиплари, қўшимча, чўзғи, олмош, кўмакчи, кесим, 
гап маркази, ҳоким сўз, эргаш сўз каби тилшунослик терминларига берган 
изоҳлари ва уларни тўғри қўллаш бўйича тавсияларидан ФА-Ф1-Г041-
рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври 
тараққиётини тадқиқ этиш» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР 
Фанлар академиясининг 2019 йил 23 апрелдаги 3/1255-1243-сон 


10 
маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг «Ўзбек тили терминологиясининг 
мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш» қисми янги илмий 
маълумотлар билан бойиган, терминлар изоҳи мукаммаллашган; 
ўзбек тилшунослик терминларининг «Она тили» дарсликларида 
қўлланиши, тилшунослик терминларига берилган изоҳлар, тилшунослик 
терминлари ўртасидаги синонимия ва уларни бартараф этишга доир 
хулосалардан Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг «Тил – миллат 
кўзгуси» рукнидаги кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Сирдарё 
вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 17 январдаги 47-сон ва вилоят 
телерадиокомпанияси Радио бош муҳарририятининг 2019 йил 17 январдаги 
48-сон маълумотномалари). Натижаларнинг татбиқ этилиши билан кўрсатув 
ва 
радиоэшиттиришлар 
сценарийларининг 
илмий-оммабоплиги 
таъминланган. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling