Ўзбекиcтон Республикаси Конституциясига киритилаётган айрим ўзгаришлар тўғрисида


Download 24.98 Kb.
bet7/7
Sana04.04.2023
Hajmi24.98 Kb.
#1323740
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ота-оналар 4-илова

Т/р

Олдинги ҳолат

Киритилаётган ўзгариш

1

Олдинлари кўп мактабларда ўқувчилар ўқув йилини асосий қисмида синф хоналарида ўтириб билим олиш ўрнига далада ёки пиллахонада катталар билан баравар меҳнат қилиб ўтказишарди. Ҳали суяги қотмаган ёш болачалар ўзидан катта фартук­ларга пахта тўлдириб, нимжон елкаларида кўтаришарди. Бир томондан дарслар ўлда-жўлда, иккинчи тарафдан болаларни соғлиғига зиён бўларди.

Энди болаларнинг саломатлиги, хавфсизлиги, жисмоний, ақлий ривожланишига зарар келтирадиган, таълим олишига ҳалақит берадиган мажбурий меҳнат мутлақо тақиқланади.
(44-модда)

2

Олдинги даврда биз таълимга нисбатан ҳурматни ўлдирдик, унинг муҳимлигини тушириб ташладик, ўқитувчиларни камситдик. Болалар боғчаси деярли қурмадик, мактаблар сони етмаган. Жамиятда «ўқиб одам бўлармидинг», «ўқиганнинг бири икки бўлармиди» деган шаблон фикрлар тарқалди. Давлат ўқитувчи ва ўқувчига ишчи кучи деб қаради.

Энди асло бундай бўлмайди, чунки давлат ўз хатоларини тушунди ва бу ёғига ўз бўйнига таълимни «чёткий» қиламан деб мажбурият олди ва унинг устига яна кафолат ҳам берди.
Шунингдек, давлат ўзига яна бир мажбурият олди. Яъни жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ҳам мактабларда сифатли таълим ташкил этилади, улар камситилмайди.
(50-модда)

3

Биз ўзимизни роса болажон халқ деб мақтанамиз. Лекин савол туғилади: олдинги йиллар давомида боланинг ҳуқуқлари, уларнинг эркинликлари тўлиқ таъминланганмиди? Шу ўринда бирдан хаёлга пахтага чиқариладиган болалар, чекка қиш­лоқлардаги болаларга боғча, мактаб, поликлиникалар йўқлиги кўз олдимизга келади.

Бир ўйлаб кўрайлик, давлат шароит яратиб бермаса, ҳуқуқини ҳимоя қилмаса, бола қандай ватанпарвар бўлади, имкони топилгач, дарров сурвормайдими?
Энди бундай бўлмайди. Давлат Конс­титуцияга биринчи навбатда болаларга барча шароитларни яратиб беришини, ҳуқуқлари таъминланишини «михлаб» қўйди.
(78-модда)

Download 24.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling