Ўзбекиcтон Республикаси Конституциясига киритилаётган айрим ўзгаришлар тўғрисида


Тезислар 2030 йилга қадар мактабгача таълим билан қамров даражасини 80,8 фоизга етказиш


Download 24.98 Kb.
bet4/7
Sana04.04.2023
Hajmi24.98 Kb.
#1323740
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ота-оналар 4-илова

Тезислар

2030 йилга қадар мактабгача таълим билан қамров даражасини 80,8 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Масалан, «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига кўра, 2023 йил
1 апрелдан бошлаб мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида:
янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали ташкил этишга рухсат этилмоқда;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қурган хусусий шерик томонидан ушбу бинонинг мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйилишига оид чекловлар бекор қилинмоқда.
Шу билан бирга, Конституция даражасида боланинг бепул умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқи кафолатланмоқда.
Давлат дастурига кўра:
а) 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан мактабида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади;
б) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич мактабларда ўқувчиларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, жамоа бўлиб ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим дастурлари амалиётга киритилади.
Бунда:
мактабларнинг 1–4-синфларида ўқувчиларни илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитиш;
5–9-синфларда ўқувчиларга умумтаълим фанларидан
таянч билимлар бериш;
10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш амалиёти жорий қилинади.
Шунингдек, Конституцияга мазкур қўшимчалар орқали, давлат томонидан нафақат давлат таълим ташкилотларини ривожлантириш учун, шу билан бирга нодавлат ёки хусусусий таълим ташкилотлари ёхуд давлат хусусий шериклик асосидаги таълим ташкилотларини ривожлантириш учун шароит яратиши, яъни муҳим қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш,


Download 24.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling