Ўзбекиcтон Республикаси Конституциясига киритилаётган айрим ўзгаришлар тўғрисида


Download 49.03 Kb.
bet17/17
Sana28.03.2023
Hajmi49.03 Kb.
#1304708
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1-тезис

(52-модда)

10

Ўзбекистонда гендер камситиш йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз. Хотин-қизларни камситиш, уларнинг меҳнатини қадрламаслик ёки тан олмаслик ҳолатлари жуда ачинарли. Баъзи хонадонларда аёлларга зулм қилиш, таҳқирлаш одатий ҳолга айланиб қолган.
Аёлларга ўз устида ишлаши, ўсиши учун эркаклар билан тенг имконият етишмаслиги бунинг асосий сабаблардан биридир.

Энди гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масаласи Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда. Яъни, давлат ҳамма соҳада эркаклар билан аёллар тенглигини таъминлашни кафолатлаяпти, ва бунда ўзининг ролини оширмоқда.
(58-модда)

11

Шундай бир одатимиз бор-ки, оила қуришда катталар шундоқ келишиб қўяди, қизни ёки йигитни розилигини умуман сўрашмайди. Ўхшаб кетса-ку, майли, лекин ўхшамаса, кейин нимага ажралишлар кўп деб гапираверишади.

Энди аниқ-тиниқ оила нималиги ёзиб қўйилди. Давлат оилани ҳар томонлама мустаҳкам бўлиши учун мажбурият оляпди ва оила деганда касалликга ўхшаган муносабатни эмас, балки эркак билан аёлнинг ихтиёрий розилиги асосидаги турмушини тушунишини ёзиб куйяпди.
(76-модда)

12

Бундан ташқари, дунёда оила деганда ғалати нарсаларни, умуман, бизга тўғри келмайдиган одатларни тиқиштиришмоқда.




13

Ўзбекистонда йиллар давомида ёшлар масаласига катта эътибор берилган. Чунки ростдан ҳам ёшлар давлатда кўп, халқнинг ярмини ташкил этади. Буни муҳимлигини билсак ҳам, барибир, «ура-ура»дан ташқари, амалда кўп иш қилинмаган. Боғча, мактаб, ВУЗ, иш жойи ёшлар учун муаммолигича қолаверган. Шунга кўп ёшлар чет давлатларга ишлашга ва ўқишга чиқиб кетишга ҳаракат қилган.

Энди ёшлар масаласида ёндашув кескин ўзгарди. Давлат ўзининг яхши ривожланишини ёшларга боғлиқлигини тушунди ва, шу боис, уларга шароит яратишни, ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, уларнинг жамият ва давлат ишларида иштирок этишини қўллаб қувватлаш бўйича ўзига мажбуриятларни олмоқда.
(79-модда)

Download 49.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling