Ўзбекиcтон Республикаси Конституциясига киритилаётган айрим ўзгаришлар тўғрисида


Мавзу Замонавий таълимни фақатгина


Download 49.03 Kb.
bet10/17
Sana28.03.2023
Hajmi49.03 Kb.
#1304708
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
1-тезис

Мавзу

Замонавий таълимни фақатгина
замонавий, мақоми баланд,
билими кенг ўқитувчилар бера олади

Конституцияга киритилаётган
ўзгариш

52-модда.
(Биринчи қисм) Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.
(Иккинчи қисм) Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Тезислар

Конституцияга ўқитувчилар билан боғлиқ модда киритилаётгани – жамиятда ушбу касб эгаларига нисбатан йиллар давомида шаклланган муносабатни ижобий томонга ўзгартириш йўлида ташланган қадам, дея баҳолаш мумкин. Чунки таълим сифатининг орқага кетиши – ўқитувчининг меҳнати қадрсиз бўлгани билан бевосита боғлиқ.
Мустақилликнинг дастлабки машаққатли йилларидан бош­лаб ижтимоий соҳа вакиллари, хусусан ўқитувчиларнинг обрўси ва мавқеи сезиларли даражада тушиб кетди. Ойлик маошлари, иш шароитлари ҳаминқадар бўлганининг устига уларни турли қўшимча юмушлар билан ҳам банд қилинар эди. Бундай шароитда ишлайдиган ўқитувчи сифатли таълим бериши мумкинми?
Ишонч билан айтишимиз мумкин-ки, бу борада сўнгги йилларда салмоқли ўзгаришлар амалга оширилди. Биринчи нав­батда ўқитувчилар мажбурий меҳнатданпахта терими, ободонлаштириш ишларига жалб қилишдан халос қилинди.
Таълим даргоҳларидаги ортиқча қоғозбозликка ҳам чек қўйилди. Қонунчиликда белгиланган 6та иш ҳужжатидан бош­қа ҳисобот ва тақвимлар юритилиши қатъиян ман қилинди.
Юксак салоҳиятли ўқувчиларни тайёрлаш маънавий бой ва интеллектуал ривожланган авлодни шакллантириш мақсадида Президент, ижодий ва ихтисослаштирилган мактаблар мактаблар ташкил этилиб, таълим сифатининг илғор андозалари қўлланилмоқда.
Қоғозбозликдан озод қилиш, ҳисоботларни қўлда ёзиш, ҳар бир дарс бўйича ҳар йили қайта-қайта кўчириладиган дарс режаларини қайта ёзиш ва ҳоказоларга чек қўйиш учун «Kundalik» электрон таълим платформаси кенг жорий қилинди.




Ва, энг асосийси, ўқитувчиларнинг ойлик маошлари муттасил ошириб борилмоқда. Умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ой қўшимча 20 фоиздан 50 фоизгача устама тўланади. Ўқитувчиларга имтиёзли истеъмол кредитларини бериш, олис ҳудудларга бориб ишлаётган юқори малакали педагоглар учун устамалар белгилаш жорий этилди.
Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва «Болалар кутубхоналари» ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилди.

Хулоса

Мазкур норма давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг педагогларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг меҳнатга мажбурланишига, таълим-тарбия жараёнига тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай шаклларига, ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўришга хизмат қилади.
Шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган 685 мингдан ортиқ ўқитувчиларни давлат томонидан профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланишини кучайтирилиши уларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми ва обрўсини янада оширишга олиб келади.
Ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлаш каби вазифаларни Конституцияда белгилаб қўйилиши болаларимизнинг сифатли ва замонавий таълим олишига, келажакда фаровон яшашига хизмат қилади.
Ўқитувчиларнинг аксарияти — бюджетдан маош оладиган инсонлардир. Уларни маҳаллий амалдорлар яна текин хизматкорга айлантириб қўймаслиги учун ҳам ушбу норма жуда муҳим. Конституция орқали уларнинг мақоми оширилиши ўқитувчиларга бўлган эҳтиромни ва ушбу касбнинг қанчалик қадрли эканини кўрсатади.





Download 49.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling