Ўзбекиcтон Республикаси Конституциясига киритилаётган айрим ўзгаришлар тўғрисида


Мавзу Хотин қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ


Download 49.03 Kb.
bet11/17
Sana28.03.2023
Hajmi49.03 Kb.
#1304708
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
1-тезис

Мавзу

Хотин қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ
ва имкониятлари тенглиги
Конституцияда мустаҳкамланмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

58-модда.
(Биринчи қисм) Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.
(Иккинчи қисм) Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди.

Тезислар

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил июнь ойида Олий Мажлис Сенатидаги нутқида шундай деган эди: «... Бугун ҳар бир аёл оддий кузатувчи эмас, балки мамлакатда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчиси ҳам бўлиши керак».
Ўзбекистонда гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонунчилик ҳужжати қабул қилинди. Жумладан, 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди.
Ўзбекистон тарихида илк маротаба парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етиб, парламентдаги хотин-қизлар сони қарийб 32 фоизга етди ва дунёдаги 190 та парламент орасида 37-ўринга кўтарилди.
Бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга, партияларда 44 фоизга, олий таълимда 40 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етди.
Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, улар билан манзилли ишлаш мақсадида «Аёллар дафтари» тизими жорий этилиб, Давлат бюджетидан ҳар йили 300 млрд сўм маблағ ажратиб бориш йўлга қўйилди.
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг таълим олишлари, илм-фан билан шуғулланишлари учун шароит яратиш давлатнинг алоҳида вазифасига айланди. Натижада, биргина 2022 йилда олий ўқув юртларига қабул қилинган талабаларнинг 49,9 фоизини хотин-қизлар ташкил этди.




Конституцияга киритилаётган қўшимча эса, ушбу ишларнинг мантиқий давоми бўлмоқда. Яъни давлат ҳар жабҳада эркаклар ва аёллар тенглигини таъминлаш кафолатини олмоқда, ўз ролини оширмоқда.

Хулоса

Гендер тенглиги принципларни Конституцияда белгилаш давлат томонидан аёлларга бўлган алоҳида эътиборни кўрсатиш билан бир қаторда аёлнинг давлат ва ижтимоий ҳаётидаги ролини ошириб, уларга ўз имкониятларини намоён қилишга хизмат қилади.
Шу билан бирга, мазкур ўзгартириш халқаро меъёр ва стандартларга тўлиқ мос келади ҳамда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада жадаллаштиришга имкон беради.
Давлатнинг энг асосий қонунида аёл ва эркакларнинг тенг ҳуқуқли экани белгиланиши бежиз эмас. Бу – йиллар давомида мустаҳкамланган занжирларни синдиришга, «аёл киши уйда ўтириш керак», «аёлларга сиёсатга аралашишни ким қўйибди» деган принципларни бузишга қаратилган.
Мазкур норманинг киритилиши ҳамда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги тўлақонли фаол иштироки таъминланиши натижасида 2030 йилга қадар бошқарув лавозимларида ишловчи хотин-қизлар улуши камида
30 фоизни ташкил этиши таъминланади. Энг аввало, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини оширишга, иккинчидан, парламент, ҳукумат, вазирликлар, ҳокимият ишларида кенгроқ жалб этиш имкониятини яратади.





Download 49.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling