Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Хаёл турлари тўғрисида умумий тушунча
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik
2. Хаёл турлари тўғрисида умумий тушунча
Хаѐл ўзининг фаоллиги билан атроф муҳитни ўзгартиришга йўналтирилган шахсни ижодий фаолиятининг муҳим шарти сифатида хизмат қилади. Баъзи бир психологик маълумотларга қараганда, гоҳо хаѐл фаолиятнинг функциясини бажаради, бунда у хатти- харакатларнинг сунъий равишдаги мажмуаси вазифасини ижро этади, холос. Инсон қуйидаги ҳолатларда яққол тасаввурдан йироқ бўлган хаѐлот оламига кириб бориши мумкин: 1)инсон ҳеч қандай йўл билан хал қилиб бўлмайдиган масалалар, муаммолар исканжасидан берки- ниш мақсадида; 2) турмушнинг оғир шароитларидан, заҳматларидан химояланиш ниятида; 3)шахсий нуқсонларнинг таъқибидан; 4) ушал- ган армондан; 5) патологик ҳолатга (руҳий нуқсонга) учраганда; б)алкоголизм, наркомания ва бошқа вазиятларда. Хаѐлот (фантазия) турмушда гавдаланиши мумкин бўлмаган, амалга ошириш имконияти | йўқ хатти-ҳаракатлар дастурини намоѐн этади. Юқоридаги мулоҳазалар негизидан келиб чиқувчи хаѐлнинг бу- ндай шакли психология фанида пассив (суст) хаѐл деб номланади. Психологияда актив (фаол), ихтиѐрий, ихтиѐрсиз, тикловчи ва ижодий турлар тўғрисида ҳам муайян маълумотлар мавжуддир. Инсон пассив хаѐлни олдиндан ихтиѐрий режалаштириб юзага келтириши ҳам мумкин. Худди шу боис ирода билан ҳеч бир боғлиқ бўлмаган, жўрттага «кашф» қилинган, бироқ ҳаѐтда гавдалантиришга йўналтирилган хаѐлнинг ўзига хос образлари мажмуаси ―ширин ха- ѐл‖ дейилади. Одатда «ширин хаѐл»да фантазиянинг маҳсуллари би- лан инсоннинг эҳтиѐжлари ўртасидаги алоқа енгиллик билан юзага келганлиги туфайли қувончли, ѐқимли, қизиқарли нарсалар ҳақида одамлар хаѐл сурадилар. Инсон қанчалик ширин хаѐлга берилса, у шунчалик даражада пассив шахс саналади, бу кўриниш унинг нуксо- ни ҳисобланади. Пассивлик (сусткашлик) кишиниг кийинчилик- ларини енгишдан четлаштиради, яшаш учун курашга хоҳиш йўқо- лади, демак, у реалликдан тубдан узоқлашади. Гоҳо пассив хаѐл ҳеч ўйламаганда, ихтиѐрсиз равишда вужудга келиши ҳам мумкин, бунда Қуйидаги ҳолат юз беради; А) онг назоратининг кучсизланиши, Б) ик- кинчи сигналлар тизимининг сусайиши, В) инсоннинг вақтинча ҳаракатсизланиши, Г) уйқусираш кезида, Д) аффектив вазиятдан, Е) туш кўришда, Ё) галлюцинацияда, Ж)патологик ҳолатларда ва ҳоказо. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, пассив хаѐл ихтиѐрий ва их- тиѐрсиз турларга ажратилганидек, актив хаѐл тикловчи ва ижодий кўринишларга бўлинади. | Ўзининг моҳияти билан тасаввурларга мувофиқ келадиган та- саввурлар, тасвирлар тизимини яратувчи хаѐл «тикловчи аталади. Табиятга, жамиятга ва шахслараро муносабатга, оид маълумотлар ўрганилишида хаѐл бевосита иштирок этади матнларда, расмларда, хариталарда акс эттирилган нарсалар қайта тикланади. Ижтимоий тажрибада, таълим-тарбия жараѐнида фазовий хаѐл, вақт ва ҳаракат бирликларига оид ахборотлар, масофа, ҳажм тўғрисидаги хабарларга диққат билан синчковлик билан қараш, тики- лиш жараѐнида мазкур хаѐл тури ривожланади. Ижодий хаѐл тикловчи хаѐлдан фарқли ўлароқ оригинал қимматли моддий, ижодий маҳсулотларда гавдаланувчи янги образ- ларнинг яратилишидан иборат хаѐлнинг туридир. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling