Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

 
6. Хаёл шакллари тўғрисида тушунча 
Хаѐлнинг асосий шакли хаѐлот ѐки фантазия деб номланади, ле-
кин 
чет 
эл 
психологиясида 
хаѐлнинг 
синоними 
сифатида
қўлланилади. Фантазия инсон онгида инъикос этила бошлаганда эъ-
тиборан борлиқнинг қиѐфасини ўзгартиришга йўналган бўлади, 
воқеликнинг унсурларини ўрин алмаштириш хусусиятига ҳам эгадир. 
Шунингдек, фантазия инсоният дунѐси учун маълум бўлган омиллар-
га нисбатан янги нуқтаи назар топишга ва шу йўсинда ѐндашишга 


имкон беради ҳамда бадиий, илмий билиш қадриятларни ўзида мужа- 
ссамлаштиради. 
Одатда боланинг асосий фаолияти ўйинга айлана борган сари
боғча ва кичик мактаб ѐши даврида жадал ривожланиши билан тав-
сифланади. Маълумки, таъкидланган ѐш давридаги болалар учун фан- 
тазия образлари уларнинг ўйин фаолияти учун дастур тариқасида ву-
жудга келади: а) бола ўзини космонавт сифатида хис қилади; б) конс-
труктор ролини бажаради; в) ўзини персонаж хулқ-атвори билан 
таққослайди; г).ролли, сюжетли ўйинларда муайян ролларга кириша-
ди ва ҳоказо. 
Хаѐлнинг ўзи фаолиятнинг ҳар хил турларида таркиб топади,
уни амалга ошириш ва уюштириш учун алоҳида аҳамият касб этади. 
Боланинг хаѐли ташки таянчларга (ўйинчокларга) асосланувчи фао-
лиятдан сўзлар билан содда ҳамда бадиий ижодиѐтни амалга ошири-
шга шароит туғдирадиган ички фаолиятга ўсиб ўтади. Унинг хаѐли
нутқни эгаллаш муносабати билан шахслараро муомала ҳам тараққий 
этади. Нутқ фаолиятининг юксак кўрсаткичи кўрмаган, эшитмаган
нарса ва ҳодисаларни тасаввур қилиш имконини яратади. Худди шу боис 
болалар чўплардан от образларини, стулдан ҳаракатланувчи тех-
никави яратиш имконига эга бўлади. Шунинг учун фантазия ижтимо-
ий тажрибани бири сифатида гавдаланади. Бадиий фантазия образла-
ри (Билмасвойнинг саргузаштлари, Сариқ девни миниб, Буратино,
Нўхат полвон, Қорқиз, Қорбобо, Жодугар кампир ва хоказолар) иж-
тимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва билишнинг воситаси эканлиги 
психолог тадқиқотчилар томонидан далиллаб берилган. Вояга етган 
одамлар эса атроф муҳитни ва шахслараро муносабатларни фаол
ижодий изланишлари туфайли ўзгартиради. 
Орзу хаѐл шаклларидан бири ҳисобланиб, шахснинг ўзи учун энг 
ѐқимли истиқбол образларини хаѐлида (тасаввурида) яратишда 
гавдаланади. Орзу инсоннинг эҳтиѐжлари, хоҳиш-истаклари, инти-
лишлари билан бевосита боғлиқ бўлиб, уни келажакда фаолиятни
амалга оширишга ундайди. 
Шахснинг ижодий фаолияти моҳиятида фантазия иштирок эт-
масдан иложи йўқ, чунки ҳамиша ҳам унинг амалий хатти-
ҳаракатларида хаѐл жараѐнлари рўѐбга чиқавермайди. Аксарият
ҳолларда хаѐл жараѐнлари шахс амалга оширишни истайдиган образ-
лар шаклида мужассамлашади ҳамда ички фаолият тусига айланади. 
Келажакка шахсни ундовчи, унинг хоҳиш-тилакларини акс эттирувчи 
образлар мажмуаси орзу дейилади. Орзу-шахснинг атроф муҳитни, 


ижтимоий воқеликни ўзгартиришга, ўрин алмаштиришга йўнал-
тирилган ижодий кучлари, илҳомлари ва интилишларини турмушга
татбиқ этишнинг асосий шартларидан биридир. Шу билан бирга орзу 
шахсий ва ижтимоий ҳаѐтни илмий фараз қилишнинг унсурларидан 
ҳисобланади. Мамлакатимизда тараққиѐтни олдиндан кўра билиш,
мақсад кўзлаш, келажаги буюк давлат ғоялари, миллий истиқлол 
мафкураси ва миллий истиқлол ғояси ғоят муҳим аҳамиятга эга. Шу-
нинг учун орзу батамом тугалланиши маълум бир сабабларга кўра 
муваққат кечиктирилган фаолиятга ундовчи мотив (сабаб) тариқасида 
юзага келиши мумкин. Шунинг учун ҳам инсон қўли билан бунѐд
этилган нарса ўзининг ижтимоий тарихий моҳияти жиҳатидан мод-
дийлаштирилган, татбикий хусусиятли шахснинг орзусидир. Ана шу 
нарсаларга нисбатан ўта зарур эҳтиѐж ҳис қилган аждодларимизнинг 
орзулари яққол кўринишда гавдаланганлинши шоҳиди бўламиз: I)
учар гиламлар; 2)ойнаи жаҳон; 3) электр чироғи; 4) ўзи юрар арава-
тар; 5) лип
этиб чиқиш (лифт); 6) даштга сув чиқариш ва ҳоказолар. 
Бадиий ва илмий ижодида фантазиянинг ўрни тўғрисида муайян 
даражада ишлар қилтан, чунки санъат ва адабиѐт ижодий фаолияти-
нинг
зарурий унсури сифатида ҳизмати баҳоланган. Маълумки, рас-
сам ҳамда ѐзувчининг ижодий фаолиятида иштирок этувчи хаѐл об-
разларининг муҳим хусусиятлари-бу унинг эмоционал кечинмалар
ҳис-туйгулар билан мужассамлашгандир. Ҳозирги даврда: 1) бадиий 
ижодиѐт 2) бадиий таржима; 3) илмий ижодиѐт психологияси; 4) ада-
бий қобилият ва истеъдод психологияси сингари махсус соҳалар хаѐл 
турлари, жараѐнлари, шакллари кабиларга асосланган ҳолда тадқиқот 
ишлари олиб борилмоқда. 
Мустақил мамлакатимизнинг ѐшлари (фуқаролари) янгиликлар 
яратиш ва кашфиѐтлар амалга ошириш, ўзлари ѐқгирган ишлар,
муқаддас ижтимоий ҳаѐл йўллари, ватанга муҳаббат, ифтихор, са-
доқат, содиқ дўстлик, қаҳрамонлик, иймон-эътиқод, бахт -толе
тўғрисида узлуксиз равишда орзу қиладилар. Шахс томонидан тасав-
вур этилаѐтган орзулар ҳақиқатдан ҳам гўзал, эзгу ниятли, порлоқ ке-
лажакка қаратилган бўлса, улар инсон хислатига айланади. 



Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling