Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik
IХ БОБ
ДИҚҚАТ 1. Диққат туғрисида умумий тушунча Диқкат инсон фаолиятининг барча турларини муваффақиятли амалга оширишнинг, уларнинг самарадорлигини таъминловчи муҳим, шартлардан биридир. Киши фаолияти қанчалик мураккаб, серзаҳмат давомийлик жиҳатдан узоқ муддатли, масъулият ҳиссини тақозо қилса, у диққатга шунчалик юксак шартлар ва талаблар қўяди. Инсон зийраклиги, фаросатлилиги, тез пайқаши, синчковлиги, дилкашдиги унинг турмуш шароитида, шахслараро муносабатида муҳим омил си- фатида хизмат қилади. Диққат ақлий фаолиятнинг барча турларида иштирок этади, инсоннинг хатти-ҳаракатлари ҳам унинг иштирокида содир бўлади. Психология фанида диққатга ҳар хил таъриф берилади, уни ѐри- тишда психологлар турли назарияга асосланиб ѐндашадилар. Диққат деб онгни бир нуқтага тўплаб, муайян бир объектга актив (фаол) қаратилиши айтилади (П. И. Иванов). П. И. Ивановнинг фикрича, биз фаолиятимиз жараѐнида идрок ва тасаввур қиладиган ҳар бир нарса, ҳар бир ходиса, ўзимиз қилган ишимиз, ўй ва фикрларимиз диққатнинг объекти бўла олади. Н. Ф. Добринин. Н. В. Кузьмина, И. В. Страхов, М. В. Гамезо, Ф. Н. Гоноболин ва бошқаларнинг нуқтаи назарича, диққатнинг ву- жудга келишида онгнинг бир нуқтага тўпланиши онг доирасининг то- райишини билдиради, гўѐки онг доираси бир мунча тиғизланади. Бундай торайиш ва тиғизланиш натижасида онг доираси янада ѐрқинлашади. Онгнинг энг торайган, тиғизланган ѐрқин нуқтаси диқкатнинг маркази (фокуси) деб номланади. Худди шу марказ (фо- кус) га тушган идрок қилинаѐтган жисмлар, тасаввур образлари, ўй ва фикрлар тўла, ѐрқин ва аниқ ифодаланади. Жаҳон психологларининг фикрича, диққат узлуксиз равишда, муайян даражада активлик хусу- сиятини сақлаб туради. Бундай активлик, онгнинг бирон бир объектга ўйналишининг кучайиши ва маълум вақт давомида диққат йўнал- тирилган нарсага онгнинг фаол (актив) қаратилишини регулировка қилиб туради ҳамда мазкур ҳолатнинг сақланишини таъминлайди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, диққат сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаѐл, нутқ каби алоҳида психик жараѐн эмас. Шу- нинг учун барча психик жараѐнларда қатнашади, уларнинг маъсул- дорлигини оширишга таъсир этади. Шу боисдан диққат қаратилган қаратилган объектлар онг тўпланган нуқтасида аниқ, яққол акс этти- рилади: Демак, диққат-ақлий жараѐнларнинг сифати, маҳсулдорлиги ва самарадорлигини таъминловчи инсоннинг ички активлигидан ибо- ратдир. Шунингдек, у ҳар қандай инсон фаолиятининг зарурий шар- тидир. Психология тарихининг саҳифаларини варақласак, диққатнинг киши фаолиятидаги ролига берилган юксак ва қимматли мулоҳазалар учрайди. Жумладан, француз олими Кювье гениалликни чидамли диққат деб таърифлаши, Ньютоннинг кашфиѐт фикрини доимо шу масалага каратилиш жараѐни дейиши, Ушинскийнинг диққат психик ҳаѐтимизнинг ягона эшиги деб баҳо берши бунга ѐрқин мисол бўла олади. Билиш жараѐнлари кечишининг энг муҳим хусусияти унинг танловчанлик ва йўналганлик билан характерланади. Шу боисдан ин- сон атроф-муҳитнинг кўплаб қузғатувчилари, таъсирлари орасидан алоҳида ниманидир идрок этади, фараз қилади, аллақайси нарса тўғрисидагина мулоҳаза юритади, холос. Онгнинг бу хоссаси диққат хусусияти билан боғлиқ равишда намоѐн бўлади. Диққат билиш жа- раѐнлари сингари ўзининг алоҳида мазмунига, муайян маҳсулига эга эмас, шунинг учун у барча жараѐнларнинг жўшқинлиги, илдамлигини таъминлайди. Демак, диққат индивиднинг ҳиссий, ақлий ѐки ҳара- катлантирувчи фаоллиги даражасининг оширилишини тақозо этади- ган тарзда онгнинг йўналтирилганлиги ва бирор нарсага қаратилганлигидир (Е. Б. Пирогова). Берилган таърифга биноан, ушбу йўналтирилганлик субъектнинг эҳтиѐжларига, унинг фаолияти мақсадлари ва вазифаларига мос келадиган объектларнинг танланган- лигида, ихтиѐрсиз ѐки ихтиѐрий танлашда ва ажратишда вужудга ке- лади. Диққатнинг муайян объектларга тўпланиши, тўпланганлиги (концентрацияланиши) айни пайтда бошқа жисмлардан чалғишни ѐки уларнинг вақтинча (муваққат) инкор этилишини талаб қилади. Ана шу омилларга кўра, акс эттириш равшанланиб боради, тасаввурлар, мулоҳазалар фаолият якунлангунга қадар, қўйилган мақсадга эриш- гунча онгда сақланади. Ана шу йўсинда диққат фаолиятини назорат қилиб боради ва уни бошқаради. Шунинг учун кўпгина психологлар (П. Я. Гальперин ва унинг шогирдлари) диққатни юксак турини билан - лиш жараѐнлари, кишининг хулқ-атвори кечишини бошқариш имко- ниятига эга эканлигини таъкидлайдилар. Диққатнинг бирор объектга йўналишига кўра сенсор (перцептив), ақлий (интеллектуал), ҳаракат- лантирувчи (ҳаракат) шаклларига ажратиш мумкин. Диққат муайян объектга тўпланиши кўл жиҳатдан инсоннинг ҳис-туйғуси, иродавий сифати, қизиқиши кабиларга боғлиқдир. Ҳис-туйғулар ва эмоционал ҳолатлар диққатнинг объекти билан узвий боғлангандагина унинг учун ижобий аҳамият касб этади. Ҳис- туйғулар, эмоционал ҳолатлар қанчалик кучли ва кўтаринки намоѐн бўлса, демак, диққат ҳам шунчалик объектга мустаҳкам қаратилади. Ҳислар, эмоциялар диққатнинг ҳам ихтиѐрсиз, ҳам их- тиѐрий турларини зўрайтиради. Инсоннинг амалий ва ақлий фаолияти жараѐнида унинг онги муайян даражада янги билимлар маълумотлар билан бойиб бориши натижасида диққат ҳам такомиллашади. Янги- ликни пайқаш ҳисси одам ақлий фаолиятини фаоллаштиради (актив- лаштиради), шу билан бирга, диққатнинг объектга узоқроқ тўпланишини таъминлайди. Инсоннинг барқарорлашган кайфияти диққатнинг кучи ва илдамлигини оширади, танловчанлигига ижобий таъсир этади. Стресс, аффект сингари эмоционал ҳолатлар диққатга салбий таъсир этиб, унинг ташқи таъсирларига берилувчан, кучсиз қилиб кўяди. Ана шунинг оқибатида диққат чалғийди, бўлинади, па- ришонлик намоѐн бўлади, фаолиятдаги бир текислик бузилади. Психологияда диққатнинг ихтиѐрий тури, кўпинча иродавий деб номланади. Бу, албатта, бежиз эмас, чунки диққатнинг муайян объ- ектга йўналтирилиши ирода кучи билан сақлаб турилади. Ҳатто ихти- ѐрсиз диққат фаолиятда катнашса, у ҳам ироданинг зўри билан йўналтирилган объектда тўпланиб туради. Ироданинг фаолиятни амалга оширишда иштирок қилиши кўп жиҳатдан кишининғ мақсадига интилиши, ишчанлик қобилияти, психологик тайѐрлигига боғлиқ. Шу боисдан диққатнинг кучи, барқарорлиги, мустаҳкамлиги илдамлиги одамнинг муайян фаолиятини бажаришга мойиллиги шайлиги билан ўлчанади. Диққатнинг юксак даражада мужассамли- гини таъминлаб туришда одамнинг фаолиятни бажаришга мува- фиқлашгани муҳим роль ўйнайди. Ҳар қандай фаолиятни амалга оширишнинг бошида қийинчиликлар юзага келади ва улар кишидан иродавий зўр беришни талаб қилади. Фаолиятни бажаришдаги нуқсонларнинг намоѐн бўлиши диқкатни тўплашдаги қийинчилик- ларнинг оқибати бўлиб ҳисобланади. Диқкатнинг объектга тўпланиши, мустаҳкамланиши одамнинг қизиқишларига боғлиқдир. Ҳатто ихтиѐрсиз диққатнинг фаолиятда мужассамлашишида кишининг иштиѐқи ва қизиқиши катта аҳамиятга эгадир. Одатда фаолиятга қизиқиш бевосита ва билвосита шаклда на- моѐн бўлади. Бевосита қизиқиш фаолият жараѐнига, хатти- харакатларнинг ўзига, иш услубларига қаратилган қизиқишдан ибо- ратдир. Билвосита қизиқиш эса, фаолиятнинг мақсадга, унинг нати- жасига йўналтирилган қизиқишдир. Ихтиѐрий, иродавий диққат бил- восита қизиқиш билан алоқадордир. Психологик маълумотларнинг тахлилига кўра, диққатнинг объектга тўпланиши ва мустаҳкамланиши кўзланган мақсадни, фаолият маҳсулининг зарурлиги ҳамда сифати- нинг аҳамиятини инсон томонидан англаш орқали таъминлаб турила- ди. Фаолият мақсадини англаш ўз иш-ҳаракатида киши диққатининг юксак даражада мужассамланишини таъмин этувчи энг муҳим шарт ва шароитлардан биридир. Диқкатнинг ихтиѐрсиз ва ихтиѐрий равишда вужудга келиши узининг йўналишига кўра ташқи ва ички бўлиши мумкин. Агар диққатнинг манбаи онгимиздан ташқарида бўлса ташқи деб аталади. Масалан, шофер, тикувчи, мухаррир кабиларнинг фаолиятида содир бўладиган диққат ташқи диққатдир. Ташқи диққат фақат идрок қилиш жараѐнидагина намоѐн бўлмасдан, балки фикр юритилаѐтган нарса- ларга ҳам қаратилади. Жумладан, ихтирочининг ўзи яратган нарсаси- ни тасаввур қилиши, рассомнинг образларни кашф қилиш жараѐни, муҳандиснинг тўғон қурилишини кўз ўнгига келтириш билан боғлиқ ҳолатлар бунга мисол бўла олади. Инсон онганинг ўзида содир бўлаѐтган ўз ҳиссиѐтларини, фикрларини, орзу истакларини ва шу ка- биларни кузатишда ички диққат юзага келади. Диққатнинг ҳар иккала кўриниши ҳам фаолиятнинг муваффақиятли якунланишига муносиб ҳисса қўшиш имкониятига эгадир. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling