Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


 Диққатнинг нейрофиэиологик медонизмлари


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

3. Диққатнинг нейрофиэиологик медонизмлари
(ретикулар тизнми активацияси) 
Ҳозирги замонда диққатнинг нейрофизиологик механизмларини 
тадқиқ этиш, кўп жиҳатдан психик жараѐнлар кечишининг танловча-
нлик хусусиятига боғлиқдир. У фақат қўзғалишинг оптимал даражаси 
мавжуд бўлган мия пўстинииг уйғоқ (тетик) ҳолати орқалигина таъ-
минланиши мумкин. Мия пўстининг уйғоқлик даражаси пўстда зарур 
механизм (тонус) билангина таъминланиб, бош миянинг тепа стволи-
да нормал муносабатни сақловчи кўтарилувчи ретикуляр формацияни 
активлаштириш фаолияти билан уйғунликка эгадир. 
Кўтарилувчи 
ретикуляр 
формациянинг 
активацияси 
мия
пўстлоғига организмдаги жараѐнларнинг алмашишини таъминловчи 
импульслар олиб бориб, уйғоқлик ҳолатини юзага келтириб туради. Бунда 
экстрорсиепторлар ташқи қўзғатувчилар ѐрдамида ташқаридан кириб 
келувчи информацияларни олдин стволнинг тепа бўлинмасига ҳамда 
кўриш тепалигининг ядросига, қейин эса бош мия пўстига олиб
боради. 
Бироқ мия пўстининг оптимал тонуси ва уйғоқлик (тетиклик) 
холатнни таъминлаш фақат кўтарилувчи ретикуляр формациянинг ак- 
тивациясига боғлиқ эмас. Балки бу нарса тушувчи ретикуляр форма-
ция фаолиятига ҳам алоқадордир. Тушувчи ретикуляр тизимнинг ап-
парати толалари бош мия пўстидан бошланиб (пешона на чакка, 
қисмларининг медиал ва медибазал бўлинмаларида), ствол ядроси

томон, 
сўнг орқа миянинг ҳаракат ядроси сари йўналишда ҳаракат
қилади. Шунинг учун тушувчи ретикуляр формациянинг фаодияти жуда 
муҳим бўлиб, унинг ѐрдамида мия стволи ядросига кўзғалишни
танловчи тизимига етказилади, даставвал бу жараѐн бош мия
пўстлоғида юз бериб, мураккаб билиш жараѐнлари онтогенезида ву-
жудга келган хатти-ҳаракатларнинг мураккаб программаси та-
риқасида инсоннинг онгли фаолиятининг юксак шакли маҳсули бўлиб 
ҳисобланади. 
Ҳар иккала ретикуляр формацияларни таркибий қисмларининг
ўзаро таъсири миянинг актив фаолиятини ўз-ўзини бошқарувчи му-
раккаб шакли билан таъминлайди. Улар элементар, содда биологик
ҳамда мураккаб, келиб чиқиш жиҳатдан ижтимоий стимуляция шакли 
таъсири билам ўрин алмаштириб турадилар. 


Активаиия жараѐнини таъминлашдаги бу тизимнинг мухим 
аҳамияти кўп сериядан иборат экспериментал далиллар билан нейро-
физиологлар Матун, Джаспер, Линдсли, Анохин кабилар томонидан 
текширилган. 
Бремер 
тажрибасининг 
кўрсатишича, 
стволнинг 
қуйи 
бўлинмаларкни кесиш тетиклик (уйғоқлик) ҳолатини ўзгаришига
олиб келмайди, лекин стволнинг юқори қисмини кесиш электр потен-
циалларнинг аста-секин пайдо бўлиши билан характерланувчи
уйқуни вужудга келгиради. 
Линдсли, сенсор қўзғатувчини вужудга кетирувчи мазкур сиг- 
наллар мия пўстлоғига боришни давом эттиради, лекин пўстнинг бу 
сигналларга жавоби қисқа муддатли бўлиб, узоқ вақтли турғун ўзга- 
ришни 
амалга 
оширмайди. 
Ушбу 
далилларнинг 
кўрсатишича,
уйғоқлик (тетиклик) ҳолатини характерловчи қўзғалишнинг мураккаб 
жараѐмларини вужудга келтириш учун сенсор импульслар оқимининг ўзи 
қифоя қилмайди. Шунинг учун ретнкуляр тизими активациясини қўллаб-
қувватлаб турувчи таъсир зарур. 
Линдслининг психологик тажрибасига қараганда, кўтарилувчи 
ретикуляр формациянинг активацияси натижасида ствол ядросидаги 
қўзғалиш ҳайвонларда сезги чегарасини пасайтиради, улар учун ол-
дин мумкин бўлмагаи ишни амалга ошириш имкони яратилади, нафис 
фарқлаш (диффиренцировка) вужудга келади: конус билан учбурчак 
тасвирини аниқлаш ва бошқалар. 
Доти, 
Эрнандес 
Пеон 
ва 
бошқаларнинг 
тадқиқотларида 
кўрсатилишича, кўтарилувчи ретикуляр формация йўлларининг ке-
силиши олдин мустаҳкамланган шартли рефлексларнинг йўқолишга олиб 
келади. Бироқ ретикуляр формация ядросини қитиқлашда, хатто
қўзғатиш чегараси атрофида бўлса ҳам шартли рефлексларни юзага 
келтиради. 
Юқоридаги мулоҳазалардан кўриниб турибдики, кўтарилувчи 
ретикуляр формациянинг актив таъсири (тетиклик) учун зарур шарт 
бўлган оптимал ҳолат билан мия пўстини таъминлайди. 
Жаҳон психологияси фанида олинган (тўпланган) маълумотлар- 
нинг аксарияти, кўтарилувчи ретикуляр формациянинг активацияси 
таъсири ўзига хос танловчанлик хусусиягига эга эканлигини
кўрсатди. Ретикуляр формация алоҳида сенсор жараѐнларнинг танлаб 
(саралаб) активдашувини барпо қилмасдан, балки бир қанча биологик 
тизимларнинг танлаб активлашувини таъминлаш зарур: овқат, ҳимоя, 
ориентир рефлекси ва ҳоказолар. 


П. К. Анохиннинг кўрсатишича, ретикуляр формациянинг
алоҳида қисмлари мавжуд бўлиб, улар турли биологик тизимлар фао-
лиятини активлаштиради, шунингдек, ҳар хил фармокологик таъсирга 
(агентларга) нисбатан сезгирдирлар. Масалан: а) уротан-тегикликни 
блокада қилиб, уйқуни келтиради, б) амнназин-огриқ, ҳимоя қилиш 
рефлексларини блокада қилиб, тетиюшкка бефарқ қолади. 
Демак, юқоридаги маълумотларга асосланиб, ушбу фикр ва му- 
лоҳазларни билдириш мумкин: кўтарилувчи ретикуляр формацияни 
активлаштириш таъсири танловчанликка эга бўлиб, бу танловчанлик
асосий биологик системалар хусусиятига мос (муносиб) тушиб, орга-
низмни вктив фаолият сари ундайди. 
Тушувчи регакуляр формацияни активлаштириш муҳим ахами-
ят касб этиб, активлаштириш импульси толалари бош мия пўстидан
(пешона ва чакка медиал қисмларидан) бошланиб, ундан стволнинг
юқори бўлинмалари аппарати томон йўналадилар. Олимларнинг
фикрича, мазкур тизим диққатни олий шаклининг физиологик меха-
низмларига таъсир этиш нуқтасига жуда яқин жойлашгандир. 
Жаҳон фанида анатомик маълумотларга қараганда, тушувчи ре-
тикуляр формациянинг толалари бош мия пўстининг барча участка- 
ларига тарқалган бўлиб, энг хусусиятлиси - бу пешона қисмининг ме-
диал ва медиобазал бўлимларидан бошланиб, то унинг лимбик облас- 
тигача давом этади. Миянинг лимбик зонаси (гиппокамда) ва базал 
учларидаги нейронлар бошқа нейронлардан фарқ қилади, натижада
кўриш ва эшитиш қўзғатувчиларининг айрим хусусиятларига нисба-
тан жавоб реакциясини беради. Мазкур нейронлар ҳар қандай 
қўзғатувчилар кучайишида эмас, балки кучсизланишида ҳам актив 
ҳаракатни юзага келтиради. 
Бу ҳолатни ўрганган канадалик нейрофизиолог Джаспер
юқорида таькидлаб ўтилган хусусиятларни назарда тутиб, бу нейрон-
ларни «янгилик нейронлари» ѐки «диққат катакчалари» деб номлаш-
ни тавсия қилади. Унинг фикрича, хайвонларнинг сигнал кутиш ла-
биринтдан чиқиш йўлини кидиришда, пўстнинг худди шу областла-
рида нейронларнинг 60 фоизи пайдо бўлиб, актив разрядига айлана-
дилар. 
Агарда ҳайвоиларда тайѐргарлик ҳолатини бошқаришда лимбик 
областнинг медиал бўлинмаси ва базал бойламлари муҳим роль
ўйнаса, инсонларда эса мураккаб фаолият шаклининг асосий маркази 
миянинг пешона (манглай) қисмлари ҳисобланади. 


Инглиз физиологи Грей Уолтер ўз тадқиқотларида актив кутиш 
(масалан, синалувчининг 3 ѐки 5 сигнални кутиши ва унга жавоб та-
риқасида кноксани босиши) ҳолатининг хар қайсиси миянинг пешона 
қисмида электр тебранишни пайдо қилишини ва улар «кутиш
тўлқинлари» дан иборат эканлигини далиллайди. Кутилаѐтган сигнал-
нинг намоѐн бўлиш имкоиияти ортганда бу тўлқинлар нисбатан ку-
чаяди, сигналларнинг эхтимоли пасайганда эса, улар кучсизланади ѐки 
бутунлай йўқолади. Ушбу ҳолат вужудга келса, сигнал пайдо бўлишини 
кутиш кўрсатмаси (инструкцияси) бекор қилинади. 
Мия 
пўстинн 
пешона 
қисмининг 
активлик 
ҳолатини
бошқаришда (регуляциясида) қандай роль ўйнашини далилловчи
тажриба М. Н. Ливанов томонидан ўтказилган. М. Н. Ливановнинг 
гувоҳлик беришича, ҳар қайси ақлий зўр бериш (математик топши-
риқларии ечиш пайтида) миянинг пешона қисмида кўп миқдорда син- 
хрон тарзда ишловчи нуқталарни вужудга келтиради, бу ҳолат топ-
шириқ ечиб бўлгунга қадар сақланади, кейин ўз-ўзидан ғойиб бўлади.
Мия пўстининг пешона қисмидаги синхрон тарзда ишловчи
пунктлар барқарор хусусиятга эгадир. 
Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда шундай хулосага келиш 
мумкин. Миянинг пешона кисми қўзғовчини вужудга келтиришда муҳим 
аҳамиятга эга, чунки одамда активлик ҳолатининг ўзгариши унга бевосита 
боғлиқдир. 
Шунинг 
учун 
ҳайвон 
ѐки 
одам 
мия
пўстининг лимбик областидаги қўзғовчиларнинг кучайиши тушувчи 
ретикуляр формация тўқималари бўйлаб ҳаракат қилувчи импульслар 
манбаи ҳисобланади. 
Жаҳоннинг 
йирик 
нейрофизиологларининг 
аксарияти, 
мия 
пўстинииг қисмларинн қўзғатиш мия стволи ядросининг элеклр фао-
лиятида бир қатор ўзгариш ясайди ва булар, ўз навбатида, ориентир 
рефлексини жонланишга олиб боради, деган ҳулосага келишган. 
Тадқиқотчи С. II. Нарикашвилининг тажрибасида бош мия 
пўстининг орқа қисмларини қўзғатиш натижасида кўриш тизимининг 
ичкари бўлимларининг жавоб реакциясида ҳам кескин ўзгаришлар юзага 
келиши 
кузатилган. 
Мия 
пўстининг 
сенсомотор 
қисмини
қўзғатиш билан ҳаракат тизимининг пўстости бўлимлари фаолиятини 
сусайтириш ѐки кучайтириш мумкин. Баъзи бўлимларни кўзғатиш 
ориентир рефлекси таркибига кирувчи хулқ реакциялари пайдо бўли-
шигаолиб келади. 
Юқоридаги фикрни тасдиқловчи тажриба Эрнандес Пеон томо-
нидан ўтказилган. Унинг тадқиқотида мия пўстини қўзғалиш 


ўчоғининг кучайиши тушувчи ретикуляр формация орқали ўтиб бу-
тун ствол бўйлаб тарқалган. Тажрибада мушукнинг оѐғи остига
сичқон ѐки балиқ ташланганда, уларни хидлаб кўрса, «шилқ»этга
овозга жавоб берувчи эшитиш нерви ядросининг актив электр разряд-
лари йўқолган. Бу далилнинг кўрсатишича, бош мия пўстида
қўзғалиш ўчоғининг вужудга келиши мия стволи фаолиятини тўсиш
ѐки активлик ҳолатини бошқариш (регуляция қилиш) имкониятига
эга. 
Шундай қилиб, бош мия катта ярим шарлари пўстини унинг
стволи билан иккиѐқлама боғлаб турувчи кўтарилувчи ва тушувчи ре-
тикуляр тизим танлаб активлаштирувчи таъсирга эга бўлиб, организм 
активациясининг юксак шакли билан инсоннинг онгли (меҳнат, ўқиш, 
касбий) фаолиятини таъминлаб туради. 
Ҳайвонларда лимбик пўстга озор бериш (экстирнация) мия
стволи қисмлари электр фаолиятининг кескин ўзгаришига олиб кела-
ди ва уларнинг хулқида нуқсонлар ҳосил қилади. Бунинг оқибатида 
ориентир рефлексида патологик жонланиш намоѐн бўлади, шунин-
гдек, танловчанлик хусусияти йўқолади. Комплекс методларга асос- 
ланган ҳозирги замон биология, физиология, нейрофизиология, пси-
хофизиология, психология фанларида ушбу омил мия стволи струк-
турасининг пўстости механизмларини мия пўсти тормозлаш таъсири-
дан халос қилиш деб баҳоланмоқда. 
Демак, диққатнинг нейрофизиологик механизмлари тўғрисида 
мулоҳаза юритилганда, кўтарилувчи ретикуляр тизим бош мия
пўстига импульсларни етказувчи, активациянинг биологик шартлан-
ган шакли эканлигини, тушувчи ретикуляр тизим эса импульсларнинг 
актив таъсирини вужудга келтириш имкониятини таъкидлаб ўтиш 
мақсадга мувофиқ. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling