Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

2. Идрокнинг янги қирралари 
Ҳозирги замон психология фанининг назарий муаммолари
қаторига инсонни инсон томонидан идрок қилиш масаласини кири-
тиш мумкин. Илмий манбаларнинг таҳлилига кўра, инсоининг баъзи 
психологик хусусиятлари, фазилатлари унинг юз аломатлари ва тана 
аъзоларининг турли ҳаракатлари ѐрдамида аниқланади. Инсоннннг
ташқи киѐфасининг тузилиши бўйича шахс характери хусусиятлари
ва унинг фазилатларига оид юнончли фикр билдириш ўзининг узоқ 
тарихига эга бўлса-да, лекин муаммонинг илмий негизи, унинг меха-
низми ҳозирги даврдагина тадқиқ қилина бошланди. Одамнинг ташки 
қиѐфасини таҳлил этиш орқали унинг руҳий дунѐсига баҳо бериш 
юзасидан жаҳон психологлари томонидан яратилган назариялар, 
тўпланган амалий маълумотлар умумлаштирилса, қуйидаги тасниф-
номани юзага келтириш мумкин: 
1. Инсоннинг ташқи қиѐфасидаги ҳар бир ўзгариш унинг яққол 
шахсий хусусияти билан узвий боғлиқ эканлигини тушунтиришга 
асосланган аналитик талқин услуби (лабни қаттиқ кисиб юриш-одам 
иродасининг мустаҳкамлиги нишонасидир). Бошқача сўз билан айт-
ганда, инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиѐти давомида аждод-
лар томонидан тўлланган тажрибаларга асосланиб, шахснинг руҳий 
дунѐсини баҳолаш имконияти мавжудлиги демакдир. 
2. Инсонинг ташқи қиѐфасидаги беихтиѐр, табиий кўринишдаги 
сернафосат нозик адо, бошқа кишилар ҳиссиѐтини ўзига тортувчи жо-
зиба, мафтункорлик, хушбичимлик шахснинг кечинмалари билан 
уйғунлашувини эътироф қилишга қаратилган ѐндашув (шахснинг ди- 


ди билан кийиниши, меъѐр билан ўзига аро бериши унинг ибосида 
ифодаланишининг руҳий дунѐси билан мутаносиблиги). Идрок 
қилинаѐтган инсон муайян масофада муомала ва мулоқотга киришув-
чи шахс томонидан кай йўсинда қабул қилинса, демак ўша одам 
тўғрисидаги таассурот бевосита фавқулоддаги ҳолатга, вазиятга боғ-
лиқ бўлади, чунки ѐқтириш ѐки ѐқтирмаслик, симпатия, антипатия, 
эмпатия бир лаҳзалик идрок махсулида мужасссамлашиши мумкин. 
3. Идрок қилинаѐтган инсонни ташқи кўринишининг аломатла-
ри илик таассурот ва тасаввур уйғотувчи таниш одамнинг психологик 
хусусиятлари нотаниш кишига ўхшашлиги туфайли иҳтиѐрсиз ра-
вишда унга қиѐс берилади. Олдин идрок қилинган таниш инсоннинг барча 
фазилатлари ва хислатлари ташқи қиѐфа эвазига нотаниш ки-
шига кўчирилади. Шуниси ажабланарлики, мазкур жараѐнда на ман-
тиқий тахлил, на узвийлик талқини иштирок этади. Худди шу боис-
дан, бу тарзда инсонни инсон томонидан идрок қилиш ўхшашликка 
асосланишини таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ. 
4. Инсонинг ташқи қиѐфасини идрок қилиш негизида уни у ѐки бу 
ижтимоий (ишчи, деҳқон, зиѐли) гуруҳларга, яъни тоифаларга 
алоқадорлиги тўғрисида муайян қарорга келинса, одамнинг шахсий 
сифатларини баҳолаш худди шу нуқтаи назардан амалга оширилади. 
Кишининг ташқи кўринишига нисбатан бундай ѐндашиш ижтимоий келиб 
чиқишга асосланувчи ўхшатиш дейилади. 
Бизнингча, инсонни инсон томонидан идрок қилиш жараѐни қатъий 
равишда қуйидаги босқичлар орқали амалга ошиши мумкин: 
-идрок қилинаѐтган одамни идрок қилувчи ўзининг шахсий хис-
латлари билан қиѐслаш натижасида, унинг маҳсули бўйича талқин 
қилинади ва чушунтирилади; бундай идрок қилиш тарзида инсонни инсон 
томонидан акс эттириш, ўхшатиш, унга тақлид қилиш, ундан ибрат олиш 
услублари орқали юзага келади, яъни идентификаиия босқичи бевосита 
амалга ошади; 
-идрок қилинаѐтган шахснинг ўрнига идрок қилувчи ўз хоҳиши 
бўйича мулоҳаза юритиши, уни тушунишга интилиш ўз-ўзини англаш 
негизида намоѐн бўлади, яъни рефлексия босқичи вужудга келганлиги 
тўғрисида муайян қарорга келинади; 
- ўзга кишиларнинг кечинмалари ва ҳис-туйғуларига нисбатан 
ҳамдардлик билдириш, меҳр-оқибатлилигини амалий ифодалаш
орқали уларни тушуниш имконияти туғилади, бунинг натижасида туб 
маънодаги эмпатияга асосланган идрок қилиш босқичи юзага келади; 


- ўзга кишиларга ижтимоий гуруҳ аъзоларига нисбатан берилган 
хислатларни оммавий тарзда ѐйиш, тавсиф бериш ва баҳолаш негизи-
да идрок қилиш жараѐни туғилади, яъни қадимги мезонлар бўйича 
инъикос қилиш стереотипизация дейилади. 
Психология фанида рефлекция, яъни ўзини- ўзи англаш шахс-
нинг барча (ҳиссий, билишга оид, иродавий, бошқарув) хусусиятла-
рини оқилона баҳолаш деган қарашлар ва ѐндашувлар то ҳозирм
давргача давом этиб келмоқда. Бундай ҳолат инсон томонидан ўзини-
ўзи акс эттиришни билдиради, холос. Лекин ўзга кишилар идрок 
қилинувчининг шахс сифатларини қай ҳажмда билишади, уларна баҳолаш 
имконияти 
қандай, 
унинг 
нималарга 
қодир 
эканлигини 
ту-
шуна олишадими? каби муаммоларга жавоб бериш орқали ўзини-ўзи 
англашнинг бошқа қирраларини аниқлаш мумкин. Инсонлар ўзаро бир-
бирларини идрок қилиш кезида: 
- биринчидан, дарҳақиқат идрок қилинаѐтган шахснинг асл қиѐфаси 
сўзсиз равишда ифодаланиши; 
- иккинчидан шахс ўзини аниқ тасаввур қилиб, сўнг оқилона 
баҳолай олиши, муносабат билдириши, шахсий ѐндашуви; 
- учинчидан, шахснинг бошқа одамлар томонидан англаниши 
натижасида иккиѐқлама инъикос, яъни "субъект-субъект" муносабати 
вужудга келади, Шахслараро бир-бирини акс эттириш жараѐнининг 
моҳияти инсон фазилатларини қайта эсга тушириш, қайтадан тиқлит ва 
уларни яхлит тарзда мужассамлаштириш орқали ўз аксини топади. 
Жаҳон психологлари асарларини таҳлил қилиш ва шахсий куза-
тишларимиз натижалари инсон томонидан фаолият мақсадини рўѐбга 
чиқариш режасини ва моделини яратишда ифодаланувчи антиципа-
ция (латинча anticipati, яъни олдиндан сезиш, пайқаш, олдиндан ид-
рок қилиш, ҳодиса моҳиятини очишдаги топқирлиги) бир неча 
босқичлардан иборат эканлигидан далолат бермоқда. 
Ҳозирги замон жаҳон психологлари антиципацияни беш дара-
жага ажратиб ўрганмоқдалар, чунончи англашилмас субсенсор (ло-
тинча "sub" ости ва "sensis"- сезиш сўзларидан тузилган бўлиб, идрок 
қилишнинг онгости ҳолатини англатади), сенсомотор (лотича "sensis" 
сезиш "motor" ҳаракат деган маънони билдириб, нозик ҳаракатларни 
сезиш демакдир), перцептив (лотинча "perceptio"идрок деган маъно 
англатади), тасаввур, башорат (прогноз) қилиш кабилар. 
Антиципациянинг субсенсор даражасининг ифодаланиши инсон 
гавдасининг ўзгаришида, унинг идеомотор (ихтиѐрсиз ҳаракат) жа-
раѐнида, ташки таъсирга тезкор жавоб қайтаришида ўз аксини топади. 


Гавданинг мужассамлашуви ва ҳаракат барқарорлиги инсоннинг их-
тиѐрий саъй- харакатга тайѐргарлик куриш учун муҳим замин 
таъминлайди. 
Антиципациянинг сенсомотор босқичи ҳаракатдаги жисмларни 
ўзаро таққослашда, мураккаб ҳаракатларни мувофиқлаштиришда,
тезкор ҳаракатнинг муҳитдаги вақт ва фазовий ўзгаришлар мутано-
сиблигини узлуксиз равишда идора қилиб туришда намоѐн бўлади. 
Перцетив босқичда идрок қилиш хотира жараѐнлари билан 
уйғунлашиб кетади. Бунинг натижасида ўтмиш тажрибаларига асос-
ланиб келажакда вақт ва фазовий ўзгаришлар юз бериши эҳтимоли чуқур 
таҳлил қилинади, унинг образлари яққоллаштирилади. 
Антиципациянинг тасаввур даражаси образларнинг вақт ва фа- 
зовий ўзгаришига биноан уларни фикран қайтадан яратиш, бунѐд
этиш, гохо қоришиқ тасвирлар вужудга келтириш, улар схемасини ва 
режасини тузиш учун инсонда уқувчанлик, қобиллик ҳамда ижодий 
фаолликнинг туғилишини намойиш қилади. 
Антиципациянинг бешинчи босқичи нутқ ва тафаккур ѐрдамида 
бўлғуси ҳолатлар, ҳодисалар, кескин ўзгаришлар тўғрисида башорат 
(прогноз) қилиш хулқ-атвор ҳаракатларини ва амалга оширилувчи 
фаолиятини режалаштириш жараѐнининг юксаклиги билан бошқа да-
ражалардан сифат жиҳатидан ажралиб туради. Мазкур босқичда 
умумлаштириш ва мавҳумлаштиришнинг айрим сермаҳсул даражала-
ри, мантиқий усуллар, оқилона ҳамда мақсадга мувофиқ хатти-
ҳаракатларнинг юқори самара берувчи кўрсатгичлари ўзининг
чўққисига эришади. Лекин бу борада яна изланишни давом эттириш 
лозим. 
Бизнингча, инсон томонидан янгилик моделини бир неча йўна-
лишда амалга ошириши мумкин: 
- ҳозирги замондан келажак томон фикрий йўналишда: 
- келажак муаммоларидан ҳозирги давр масалаларига фикран кўчиш; 
- ҳозирги давр ва истиқбол режалари юзасидан мозийга мурожа-
ат қилиш кабилар. 
Антиципациянинг ҳар қайси босқичи интегратив хусусиятга эга
бўлиб, улар бир-бирларини узлуксиз равишда тақозо қилади ва худди  
шу йўсинда маълумотлар тақчиллигига барҳам берилади. Шундай ре-
ал воқелик вужудга келиши мумкинки, бунда инсон олдида турган
яққол топшириқ ва вазифадан келиб чиққан ҳолда у ѐки бу антиципа- 
циянинг босқичи устуворликка эришади. Худди шу боисдан, унинг 


ҳар қайси босқичи ўзаро қоришиб кетиши, муаммонинг ўзига хос у 
хусусиятларига биноан изчиллик, кетма-кетлик тизими бузилиши 
эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Инсонни инсон томонидад идрок қилишнинг янги қирралари 
юзасидан 
мулоҳазалардан 
келиб 
чиққан 
ҳолда 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling